21:45 msk, 27 Январь 2012

Марказий Осиё янгиликлари

АҚШ Афғонистонга 30 минг ҳарбий хизматчи жўнатади ва 33 миллиард доллар ажратади

28.07.2010 14:45 msk

Фарғона.Ру

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Афғонистонга яна 30 минг ҳарбий хизматчининг юборилишини таъминловчи 33 миллиард доллар ажратиб бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади, дея хабар беради РИАН. Ажратилган пуллар Афғонистонда амалга оширилажак операциялар ҳамда Ироқдаги оператив ҳарбий харажатларга ишлатилади. Энди қонун лойиҳасини АҚШ президенти Барак Обама имзолаши керак.

Қонун лойиҳаси АҚШда маҳфий маълумотлар ошкор бўлиб қолганининг эртасига маъқулланган. Матбуот куни-кеча америкаликларнинг 2004-2009 йилларда бўлишига доир ҳужжатларни чоп этганди. Журналистлар қўлга киритган материаллардан қуйидаги манзара юзага келмоқда: коалиция кучлари Афғонистондаги урушда енгилмоқда, ҳарбийлар юзлаб тинч аҳолини ўлдираяптилар ва бу ҳақдаги маълумот жамоатчиликка етиб бормаяпти, толиблар томонидан амалга оширилаётган ҳужумлар сони ўсиб бораяпти, НАТО қўмондонлиги эса Покистон ва Эрон минтақадаги нобарқарорликни қўллаяпти дея хавотирда.

АҚШ маъмурияти ўзича катта маблағларнинг ажратилиши ва ҳарбий контингентни 100 минг кишигача етказилиши толибларга қарши кураш самарадорлигини оширади деб ўйлаяпти. Тахмин қилинишича, америкаликлар янги кучларни Афғонистонга август охиригача етказишни режалаяптилар.