23:58 msk, 22 Сентябрь 2020

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон ва Туркманистон дунёдаги энг коррупциялашган давлатлар қаторига кирди

18.11.2009 16:18 msk

Фарғона.Ру

Коррупцияга қарши Трансперенси Интернешнл халқаро ҳаракати ва Аксилкоррупциявий тадқиқотлар ва ташаббуслар маркази 17 ноябрь куни 2009 йил Коррупцияни баҳолаш индекси (КБИ) дея аталувчи ҳисоботини чоп этди, дея маълум қилади Transparency.Org.

Ушбу тадқиқот турли мамлакатлар давлат секторида коррупция даражасини акс эттирган. КБИ 180 та мамлакатни ўз таркибига олган ва 0 дан 10 баллгача баҳо ёрдамида белгилаган. Бу ерда ноль коррупция баҳоланишининг энг юқори даражасини ва 10 – энг камини англатади. Мамлакатлар давлат ходимлари ва сиёсатчилар ўртасида коррупция қанчалик илдиз отганлиги билан малакаланган. Индекс турли мустақил ва ихтисослашган ташкилотларнинг эксперт сўровлари асосида тузилган. Унда дунёнинг турли мамлакатларидаги тадбиркорлар ва таҳлилчиларнинг, шу жумладан, тадқиқот ўтказилаётган мамлакат экспертларининг фикрлари эътиборга олинган.

МДҲ мамлакатлари орасида коррупция ботқоғига бўғзигача ботган мамлакат Ўзбекистон бўлиб чиқди – 1,7 балл ва 174-чи ўрин. Ундан сал юқорироқ ўринни 1,8 балл тўплаган Туркманистон эгаллаган. Қирғизистон 1,9 балл тўплаб 162-чи ўринда, Тожикистон 2 балл билан 158-чи, Қозоғистон – 2,7 балл билан 120-чи ўринни эгалладилар. Ушбу индексда Белорусия 139-чи, Россия – 146-чи ўринлардан жой олдилар.

Собиқ совет давлатларидан коррупциядан энг ҳоли давлатлар орасида Эстония (27-чи ўрин/6,6 балл), Литва (52/4,9), Латвия (56/4,5), Грузия (66/4,1) ва Молдова (89/3,3) тан олинган.