07:09 msk, 19 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Фарғона.Ру: Ахборот агентлигимиз сайтига хакерлар ҳужум қилдилар

19.02.2009 17:40 msk

Фарғона.Ру

ThePlanet.Com проффесионал хостингида жойлашган “Фарғона.Ру” АА сервери 2009 йил 18 февраль куни Москва вақти билан соат 17 да ёппасига DDOS ҳужумига дуч келди.

Сайтнинг дастур қисмига ва ресурсларига ижозатсиз киришларнинг олдини олиш мақсадида хостинг-провайдер томонидан серверимиз бир кеча-кундуз давомида “Катта Интернетдан” ўчириб қўйилди. Айни пайтда номаълум кибер- безориларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш учун серверда тегишли ишлар ўтказилмоқда.

Хакерлик ҳужумининг сабаби ва буюртмачилари ҳозирча номаълум. Айни пайтда мутахассислар ёрдамида ҳужум манбасини қидиряпмиз ҳамда зараркунада дастурларни зарарсизлантириш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.

Тадқиқот натижаларини якунига етиши билан чоп этамиз.

Даниил Кислов, “Фарғона.Ру” АА бош муҳаррири