04:08 msk, 21 Январь 2020

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Ҳуқуқ ҳимоячилари милиционерни ўз ҳамкасбларини пичоқ билан яралаганликда айбламоқдалар

17.07.2007 13:08 msk

Фарғона.Ру

Мустақил веб-нашрларда ўзбекистонлик бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячиларининг очиқ хати ёйинланди. Ўз хатида улар Жиззах вилоят милицияси туман бўлими бошлиғи ўринбосарини туман ИИБ идорасида “Ўзбекистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш альянси” жамоатчилик ҳаракатининг иштирокчиси Нилуфар Соттиевага икки марта пичоқ урганликда айбламоқдалар.

Ўз жиноятларини яшириш мақсадида Акмал исмли милиционер бошқа ҳамкасблари билан бирга ярадор Н. Соттиевани кўчага улоқтираёзган. Аёл бир соатдан кўпроқ вақт давомида кўчада ётган, милиция ходимларидан ҳеч бир ким унга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаган. Тез тиббий ёрдам чақирган номаълум ўткинчилар шарофати билангина Соттиева Нилуфар мўъжиза туфайли тирик қолган.

Соттиева “қорин бўшлиғига пичоқ санчиқлари” ташхиси билан Жиззах вилоятидаги Пахтакор туман касалхонасинининг реанимация бўлимига келтирилган. Ҳозир НилуфарТошкент тиббиёт академияси клиникасининг жарроҳлик бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Соттиеванинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавотирдалар ҳамда қасддан тан жароҳатлари етказгани учун унга таҳдид қилган милиционер, Пахтакор туман ИИБ бошлиғи Соиб Мелибоев, шунингдек, бечора аёлга зарур тиббий ёрдамни кўрсатмаган бошқа милиция ходимларининг жиноий жавобгарликка тортилишини талаб қилмоқдалар.

Ўзбекистон расмийлари бу ҳодисани ҳозирча изоҳлаганлари йўқ.