23:43 msk, 13 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Россия-Ўзбекистон: Самарқандлик мутахассислар Сибирь ўлкаларига кўчишга тайёрланмоқдалар

27.03.2007 18:37 msk

Сибирь РАА

Ватандошларни кўчириш дастури доирасида ўзбекистонлик олий тоифадаги врачлар, олий маълумотли агрономлар ва педагоглар, ҳисобчилар, иқтисодчилар, электр ва газ пайвандловчилари, қурувчилар ва механизаторлар Россиянинг Пировский туманига кўчиб келадилар, дея хабар қилади «Сибирь» агентлиги.

Пировский тумани корхоналари кўчиб келаётганлар учун юзлаб иш жойларини таклиф қилмоқдалар. Красноярк ўлкаси давлат маъмуриятидан маълум қилишларича, бу жараённи ташкил қилиш масалалари махсус дастур доирасида муҳокама қилинади. Муҳокамада Самарқанддаги рус маданият маркази вакиллари ҳам иштирок этишиб, бу ердаги вазият билан танишиб кетадилар.