Тошкентда иттифоқ алоқаларини кучайтириш масалалари бўйича Россия ва Ўзбекистон экспертлари учрашуви ўтмоқда
Бугун, 13 ноябрь куни Тошкентда Россия ва Ўзбекистон экспертлари икки мамлакат ўртасидаги иттифоқчилик алоқаларини чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қиладилар, дея хабар беради “Новости” РАА.
Жумладан, демократик тизимлар ва жараёнларни ривожлантириш, миллий хавфсизликни таъминлаш, сиёсий ва диний экстремизмга қарши кураш каби масалалар муҳокама қилинади.
Учрашувлар доирасида сешанба ва чоршанба кунлари Самарқандда “Демократик тизимлар ва жараёнлар ривожининг аҳволи ва истиқболлари: Ўзбекистон ва Россия тажрибаси” мавзуида давра суҳбати ўтказилади.
Тадбир Ўзбекистон Минтақавий сиёсат фонди ҳамда Россиянинг Самарали сиёсат фонди томонидан ташкил қилинган.