03:14 msk, 26 Апрель 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қирғизистон: Чуй вилояти маъмурияти бошлиғи лавозимидан бўшатилди

08.11.2006 17:02 msk

ўз ахб.

Қирғизистоннинг Чуй вилояти маъмурияти бошлиғи Турғунбек Қулмурзаев эгаллаган лавозимидан бўшатилди, дея хабар беради “24.kg”.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни Қирғизистонда энг йирик бўлган Чуй вилояти губернатори Турғунбек Қулмурзаев Бишкекдаги митингга келиб, у ерда сўзлаган нутқида президент Бакиевни мухолифатга берган ваъдаларини бажармаётганликда айблаган эди.

“Бутун Чуй вилояти аҳолиси “Ислоҳотлар учун!” ҳаракатини қўллаб-қувватлайди”, - деган ва ўз сўзини “Бакиев кетсин!” деган сўзлар билан тугатган эди у.