03:23 msk, 18 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қирғизистон: Ўшда “Фарғона.Ру” агентлиги ваколатхонаси очилди

05.10.2006 14:47 msk

Фарғона.Ру - Ўш

“Фарғона.Ру” рамзий белгиси. Рассом: Сергей Алибеков
“Фарғона.Ру” рамзий белгиси. Рассом: Сергей Алибеков
2006 йилнинг 28 сентябрь куни Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳрида “Фарғона.Ру” агентлиги ва Марказий Осиё ахборот марказининг Қирғизистондаги ваколатхонаси очилди.

“Бугунги Ўш – Фарғона водийсининг энг йирик, энг ёрқин ва фаол шаҳри ҳисобланади”, - деди “Фарғона.Ру” агентлиги бош муҳаррири Даниил Кислов маҳаллий ҳамкасблари билан ўтган пайшанба куни бўлган учрашуви чоғида. – “Айнан шу сабабли биз ўзимизнинг Марказий Осиёдаги биринчи расмий ваколатхонамизни мана шу шаҳарда очдик”.

“Фарғона.Ру” агентлиги бош муҳаррири ва Марказий Осиё ахборот маркази директори Даниил Кислов ва Ўшдаги Valley Media Group («Водий Медиа гуруҳи») ташкилоти директори Алишер Соиповлар журналистларга Россия ва Қирғизистондаги ушбу ташкилотлар ўртасида эндигина имзоланган шартномани тақдим қилиб, йиғилганларга ўз режаларини айтиб бердилар.

А. Соипов ва Д. Кислов
А. Соипов ва Д. Кислов
Шартномага кўра, Valley Media Group шу кундан тортиб “Фарғона.Ру” агентлиги ва Марказий Осиё ахборот марказининг Қирғизистондаги тўла ҳуқуқли вакили бўлиб қолди. Томонлар биргаликда Ferghana.ru сайтини маълумот билан тўлдириб, тижорат ишлари билан шуғулланадилар ва минтақа давлатлари ўртасида ҳар томонлама алоқаларни ривожлантиришга қаратилган турли акциялар ўтказадилар.

“Фарғона.Ру” агентлиги ваколатхонасининг очилиши муносабати билан ўтказилган тантанали қабул маросимида ваколатхона базасида интеллектуал клуб очилиб, у ерда қуйидагилар уюштирилиши айтилди:

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг мамлакат жанубидаги тўла ҳуқуқли вакили Бақитбек Юсупов “Фарғона.Ру” агентлиги бош муҳаррири Даниил Кисловни қутламоқда
Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг мамлакат жанубидаги тўла ҳуқуқли вакили Бақитбек Юсупов “Фарғона.Ру” агентлиги бош муҳаррири Даниил Кисловни қутламоқда
- арт-кафе,

- Интернет-кафе,

- кўргазмалар зали,

- Марказий Осиё ҳақидаги нашрлар кутубхонаси,

- гест-хауз,

- сайёҳлар учун маълумот маркази.

Ушбу минтақа учун ноёб бўлган “Фарғона.Ру – Ўш” интеллектуал клуби фаолияти доирасида конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари, сиёсатчиларнинг журналистлар билан учрашувлари, маданий акциялар, кинофильмлар намойишини ташкил қилиш кўзда тутилган.

“Фарғона.Ру” агентлиги ваколатхонасининг тантанали очилиши маросимида Россиянинг Ўшдаги Бош консуллиги ходимлари, шаҳар ва вилоят ҳокимлиги, махсус хизматларнинг маҳаллий бошқармалари, Ўшда жойлашган бир қатор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

“Фарғона.Ру” агентлигининг меҳмонлари: (чапдан ўнгга): Фабрисио Виельмини (ЕХҲТ), Турсунай Айтматова (Ўш шаҳри мэрияси), Жером Буйжу (ЕХҲТ маҳаллий бюроси бошлиғи), Мулусеу Мамо (БМТ ҚибОК идораси бошлиғи). “Фарғона.Ру” агентлиги фотоси
“Фарғона.Ру” агентлигининг меҳмонлари: (чапдан ўнгга): Фабрисио Виельмини (ЕХҲТ), Турсунай Айтматова (Ўш шаҳри мэрияси), Жером Буйжу (ЕХҲТ маҳаллий бюроси бошлиғи), Мулусеу Мамо (БМТ ҚибОК идораси бошлиғи). “Фарғона.Ру” агентлиги фотоси
Меҳмонлар Ўшда “Фарғона.Ру” агентлиги идорасининг очилишини қизғин қутладилар ва ташкилотчилар эълон қилган режаларни амалга оширишга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга ваъда бердилар.

Шу кундан тортиб “Фарғона.Ру” агентлиги ваколатхонаси идораси ўзининг тўлақонли фаолиятини бошлади. “Фарғона.Ру – Ўш” интеллектуал клуби ва ахборот маданий маркази фаолиятининг фаол бошланиши эса шу йилнинг ноябрь ойига белгиланган.

Алоқа учун маълумот: Қирғизистон, Қурвонжон Додхоҳ кўчаси 44-уй, Тел.\факс: +9963222-5-75-04. Котиба: Насиба Сидикова.