06:48 msk, 17 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ташқи меҳнат миграция агентлигидан тўртта мулозим қўлга олинди

29.11.2018 11:14 msk

Фарғона

Равшан Иброҳимов (чапда). Uzreport TV кадри
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг хабар беришича, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг бир қатор мансабдорлик жиноятлари факти юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

«Тергов ҳаракатлари давомида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги директори Равшан Ибрагимов, агентлик директори ўринбосари Улуғбек Назаров, агентлик бўлим бошлиғи А.А. ва шўъба мудири О.М.ларга 16.11.2018 йилда айб эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган», —дейилади хабарда.

ОАВ маълумотларига кўра, агентлик ходимлари Кореяда ишлашни хоҳлаган одамларнинг ҳар биридан $5000 пора талаб қилганлар. Миграция бошқармаси бошлиғи 16 ноябрда пора олаётган пайт қўлга олинган.

Аввали берилган маълумотларда Агентлик раҳбарлари Жанубий Кореяга ишлагани бормоқчи бўлган жами фуқаролардан $20 млн миқдорида пул ундиргани ёзилганди.

ОАВ тарқатган хабарларга кўра, Бош прокуратуранинг жиноий гуруҳ ва коррупциясига қарши кураш бошқармаси томонидан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг 20 нафар ходими қўлга олинган, лекин уларнинг кўпчилиги кейин қўйиб юборилган. Алданиб қолган одамлар агентликнинг Тошкентдаги офиси олдида жанжал кўтарганидан кейин бу ишга Бош прокуратура аралашишга мажбур бўлган.

Июнда ўтказилган матбуот анжуманида ташкилот раҳбари Иброҳимов хориж давлатлари мутасадди ташкилотлари билан тузилган келишув ва шартномаларга биноан 2018 йилнинг олти ойи ичида Кореяга - 1334, Россияга - 513, Туркияга - 241, Польшага - 5 киши ишга юборилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги