06:08 msk, 17 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

«Ўзбекистон темир йўллари» IT-миллиардерлари учун танлов эълон қилди

28.11.2018 15:36 msk

Фарғона

"Ўзбекистон темир йўллари" поезди. Uznews.uz сайти фотоси
«Ўзбекистон темир йўллари» акциадорлик жамияти IT-компаниялар учун танлов эълон қилди. Шартга кўра, номзодлар буюртма бериш учун 1 млрд сўм ( $120 мингдан ортиқ) миқдорида гаров пули тақдим этишлари керак, деб хабар беради компания матбуот маркази.

IT-компаниялар танловида иштирок этиши учун бир қатор талаблар қўйилган. Жумладан, танловга таъсис этилганига ўн йилдан кам бўлмаган, 1С платформаси бўйича таъминлаш дастурларига эга фирмалар қўйилади. Бундан ташқари, иштирокчиларда ўн одамдан кам бўлмаган штат бирлигига эга бўлиши керак.

Танлов ғолибига “Марказий молия-таҳлил маълумотлар базаси”ни яратиш ва жорий этиш таклиф этилади. Шунингдек, у “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхоналари тузилмаларини автоматлаштириш ишлари билан шуғулланади.

Шуни айтиш керак, компания реквизитида миллий валюта ва АҚШ долларидаги иккита ҳисоб рақами кўрсатилган. Эълонда гаров пулининг қайтарилиши шарти ва муддати кўрсатилмаган.

Темир йўлчиларнинг бу хабари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Масалан, Facebookдаги TROLL.UZ саҳифасидаги кўпгина шарҳловчилар компания талабини мантиқан тўғри деб билиб, бундай қадам дунё тажрибасидан келиб чиқиб “бир кунлик фирмалар”ни ғалвирдан ўтказиш, деб баҳолаганлар. Бошқа фойдаланувчилар эса IT-ишлаб чиқарувчиларни молиявий кўрсатгичлари ва амалга оширган лойиҳалари орқали ҳам билиш мумкинлиги, гаров пулига келсак, буюртмачи бу пулни “бироз айлантириш” имкониятига эга бўлишини айтадилар.

Иқтисодий вазиятдан келиб чиққан ҳолда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари “икки хил стандартлар” тамойилига эътибор қаратишади. «Қизиқ, агар бизда бу масалага шунчалик жиддий ёндашилса, у ҳолда нега “Ўзбек кўмир”, “Дори-дармон” компаниялари низом каритали 1000 АҚШ доллари бўлган, оффшорда жойлашган “бир кунлик” фирмаларга берилди?”, — деб ёзади шарҳловчилардан бири.

«Ўзбекистон темир йўллари» — Ўзбекистондаги барча темир йўлларини бошқарувчи ягона корхона бўлиб, унинг 100 фоиз акцияси давлатга тегишлидир. Июнда компаниянинг бир кварталлик даромади ўтган йилга қараганда икки баробарга кўпайгани — 2 трлн сўмга ($254 млн) етгани маълум бўлганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги