06:10 msk, 17 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентда босқинчилик икки баробарига камайди

28.11.2018 10:11 msk

Фарғона

Тошкентда гумонланувчининг қўлга олиниши. Ozodlik.org сайти фотоси
Тошкентда жорий йил бошидан бери дастлабки ўн ой давомида милиция қайд этган жиноятлар сони 48 фоизга камайди. Бу ҳақда Turon24 сайти пойтахт ИИББ ахборот марказига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Рақамларга мурожаат қилинадиган бўлса, 2018 йилнинг январь-октябрь давомида жиноятлар сони 4.307 тадан 2.182 тагача камайди. Энг кўп камайган жиноятлар – босқинчилик ҳужумлари бўлди – 65% (115 тадан 40 тагача), талончиликлар 58% га камайди – 217 тадан 91 тагача. Безорилик 55% (361 тадан 163 тагача), ўғирликлар 51% (1641 тадан 800 тагача), фирибгарликлар – 46% (1929 тадан 1051 тагача) ва автомобиль олиб қочишлар – 16% (44 тадан 37 тагча) камайган.

Жиноятларнинг барча кўринишлари бўйича кўрсатгичларнинг пасайишига биринчи навбатда туну-кун патруль қилиш йўли билан эришилди, дея билдирадилар ИИББ вакиллари.

Тошкентда кучайтирилган тунги патруль тартиби “Хавфсиз пойтахт” концепциясининг амалга оширилиши доирасида жорий этилган. Президент қарорида бу чоранинг қабул қилиниши статситика бўйича барча жиноятларнинг ярмидан кўпи, айниқса оғир жиноятлар айнан тунда содир этилаётгани билан изоҳланган. ИИВ, Миллий гвардия ва дружиначилар таркибининг 70 фоизи соат 16.00 дан эрталабки 8.00 гача патрулга жалб қилиниши бўйича қарор қабул қилинди.

ИИБ ва прокуратура тергов бўлинмалари, маъмурий судлар ва адвокатура ҳам куну-тун ишлайдиган тартибга ўтказилди. Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кечки ва тунги пайтда соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш кўзда тутилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги