06:10 msk, 17 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкент - Қозон шаҳри бўйлаб автобус йўналиши очилди

27.11.2018 13:36 msk

Фарғона

Қозон–Тошкент автобуси. Podrobno.uz сайти фотоси
Ўзбекистон ва Россия автотранспорт корхоналари Тошкент-Қозон шаҳарлари бўйлаб автобус қатновини йўлга соли. Бу ҳақда Татаристоннинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига таянган ҳолда Tatar-inform агентлиги хабар беради.

Янги автобус йўналишини ўзбек томонидан «Ўзавтотранс Сервис», татаристонликларнинг «Мир Транспорта» компанияси томонидан йўлга қўйди. Йўл вақти 43 соат, чипта нархи Россиядан - 5,5 минг рубль ($82), Ўзбекистондан — 500 минг сўм ($60).

Қатновда хитойликларнинг Yutong автобус тури фойдаланилмоқда. Рейслар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон ўртасидаги келишувга кўра, автобус рейси йўловчиларининг ўзбек-қозоқ, қозоқ-россия чегара назорат пунктларидан ўтишида қулайликлар яратилган.

Қозондан йўл олган биринчи автобус Тошкентга 23 ноябрь куни кириб келди. “Мир транспорта” компанияси раҳбариятининг сўзларига кўра, бундай йўналишлар Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари билан ҳам йўлга қўйилади. 8 октябрдан Тошкентдан Қозонга бориш ва у ердан қайтишни поезд орқали ҳам амалга оширса бўлади.

Тошкент-Қозон маршрути Ўзбекистон ва Россияни боғлаётган иккинчи автобус йўналишидир. Бундан аввалроқ, сентябрда Тошкент – Нижний Новгород – Тошкент автобус йўналиши изга қўйилганди. Шунингдек, бу йили Ўзбекистон Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон билан автобус йўналишларини тиккалади.

Январь ойида Ўзбекистон ҳукумати хорижда ишлаётган фуқаролар учун доимий автобус қатновлари, авиарейслар, поезд қатновларини ташкиллаштириш бўйича қарор қабул қилди. Қарор Қозоғистонда ўзбекистонлик 52 нафар ишчи мигрантнинг автобусда ҳалок бўлганидан сўнг қабул қилинди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги