06:11 msk, 17 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

«Осиё айиғи» иккинчи бор пичоқланиб шифохонага ётқизилди

27.11.2018 12:25 msk

Фарғона

Мурод Хонтўраев. Facebookдаги Uzbek MDK саҳифаси фотоси
Тошкентда ММА яккакурашининг оғир вазндаги курашчиси, “Осиё айиғи” номини олган Мурод Хонтўраев шу йили иккинчи бор пичоқланиш оқибатида шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матубот хизматига таянган ҳолда Gazeta.Uz хабар беради.

Хонтўраев 26 ноябрь, душанба куни соат 14.30 га яқин «Тошкент” савдо маркази олдида пичоқланган ва Шайхонтохур туманидаги 1- шаҳар шифохонасига ётқизилган. «Жабрланувчи соат 15.00 да иккита пичоқдан еган зарба ва кўкрак қафаси шикастланган ҳолда шифохонага ётқизилди», — деди шифохона врачи. Мижознинг ҳолати қониқарли топилган.

Мазкур ҳолат бўйича республика Жиноят кодексининг 277-моддаси, 2-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳужум уюштирган шахслар ҳозирча номаълум.

Шу йилнинг июнь ойида “Осиё айиғи” кўкрагига пичоқ еб шифохонага ётқизилганди. Келаси кун Тошкент ИИББ спортчини безорилик қилганликда айблаган. Октябрь ойида суд Хонтўраевга «Аурум 898» клубида жанжал бошлагани учун 16,2 млн сўм ($1950) миқдорида жарима солганди.

Мурод Хантураев – ММА да World Ertaymash Federation бўйича чемпион, R-1 қўл жанги, муай-тай спорти бўйича K-1 йўналиши профессионали, 2016 йилги ММАнинг, R-1, К-1 версияси ғолиби. У 1987 йили Тошкентда туғилган, Мирзо-Улуғбек туманида вояга етган, карате, жанговор самбо, зюдо билан шуғулланган. Хонтўраев профессионал карьерасини 2013 йили бошлаган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги