06:55 msk, 17 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Япония банклари Ўзбекистонда интернет тезлигини ошириш учун $52 млн ажратади

27.11.2018 10:48 msk

Фарғона

JBIC банки тимсоли. Nikkei.com сайти фотоси
Япония банклари Ўзбекистонда тезкор интернетни жорий этиш ишларига $52 млн ажратадилар. Бу ҳақда 23 ноябрь куни имзоланган ҳукумат қарорида сўз юритилади.

Ҳужжатга кўра, Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) ва Sumitomo Mitsui Banking Corporation банки (SMBC) технологияси бўйича магистрал тармоқни кенгайтириш ҳамда IMS технологияси бўйича коммутация марказларини модернизацияси учун кредит ажратиб беради.

DWDM — оптик каналларни зичлашитириш технологияси, унда битта оптик тола орқали турли узунликдаги бир неча ахборот каналлари ҳаракат қилади. Бу янги кабеллар ётқизмай ва янги жиҳозларни ўрнатмай оптик линияларнинг ўтказувчанлик қувватини максимал даражада ошириш имкониятини беради. IMS технологияси барча ўзаро боғланган тармоқларда мультимедия сервисларини стандартлаштириш ва шу билан функцияларни такрорлашдан қочиш ва операторлар харажатларини пасайтириш имкониятини беради.

Бюджетнинг асосий қисми - $44 млн – JBIC томонидан молиялаштирилади. SMBC $8 млн ажратади. Яна $4 млн — Ўзбекистоннинг ўз маблағларидан ажратилади. Лойиҳанинг умумий қиймати $56 млн бўлиб чиқяпти. Япониялик кредиторлар ажратган пул жиҳозларни сотиб олишга, ўзбекистон ажратган пул қурилиш-монтаж ишларига ва бошқа харажатларга сарфланади. Зарур жиҳозларни етказиб бериш билан Япониянинг Toyota Tsusho Corporation компанияси шуғулланади. JBIC ажратган кредит 12 йилга, SMBC – 5 йилга берилган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат телекоммуникация бозорида монополия ҳолатини эгаллаган “Ўзбектелеком” ноябрь ўртасида мамлакатда 1 декабрдан бошлаб интернет тезлиги ўн баробарига ошади, деб эълон қилганди.

Speedtest Global Index рейтинги бўйича Ўзбекистон октябрда интернет тезлиги бўйича дунёда 110 ўринни ва кенг полосали интернентни қайд этиш бўйича 112 ўринни эгаллаган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги