06:57 msk, 17 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хусусий бандлик агентликларини рўйхатга ола бошлади

26.11.2018 14:36 msk

Фарғона

Россияда ишлаш учун тайёрланган мутахассислар. Вазирлик сайтидаги видеоёзувдан лавҳа
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги reestr.mehnat.uz сайтини ишга туширди ва у орқали ишчи мигрантларни хорижга жўнатиш фаолиятини юритиш учун лицензия олишга аризалар қабул қилади. Мазкур сайтда Хусусий бандлик агентликлари (ХБА) ўз ташкилотларини реейстрдан ўтказиши мумкин, деб хабар беради вазирлик матулот хизмати.

Янги сайт онлайн режимида лицензия олиш имконини беради. Бунинг учун аризачи ўз ташкилоти тўғрисида маълумотлар бериши керак. Бундан ташқари, у бир неча ҳужжатлар нусхаларини бириктириши лозим: компания устави, директор тайинлангани буйруғи, унинг маълумоти тўғрисида диплом, иккинчи ходим эшга олинганлик буйруғи, офиснинг кадастр ҳужжатлари, ижара шартномаси ва мажбурий тўловларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар. Лицензия олиш шартлари Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида 50 000 АҚШ долларини захиралаш ҳамда штатда камида икки нафар ходимнинг бўлиши каби талаблардан иборат.

Вазирлик талабига кўра, хусусий бандлик агентликлари номланишида “XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI” сўзлари бўлиши керак.

2018 йил 17 октябрь Президент “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунни имзолади. Ушбу ҳужжат туфайли Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича давлат монополияси тугатилди. Эндиликда мазкур фаолият тури билан хусусий ташкилотлар ҳам шуғулланиши мумкин.

Қонунда, шунингдек, фуқароларни Ўзбекистон ҳудудида ёки ташқарисида ишга жойлаштириш бўйича амалга ошириладиган ҳар қандай фаолият учун хусусий бандлик агентликларини рўйхатдан ўтказиш ва https://reestr.mehnat.uz сайти орқали реестрга киритиш зарурлиги назарда тутилган.

Қонунда хусусий бандлик агентлигини нафақат юридик шахс, балки исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда жисмоний шахс ҳам очиши мумкинлиги айтилган. Компания шататида иккитадан кам одам бўлмаслиги керак, раҳбарнинг олий маълумотли бўлиши талаб қилинади. Корхона тўртта йўналиш бўйича фаолият юритиши мумкин: Ўзбекистонда иш қидираётган шахсларга иш топиб бериш, иш берувчилар учун кадрларни йиғиш, Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш, шунингдек консультатив ва ахборот хизматларини кўрсатиш.

Бунга қадар ишчи мигрантларни саралаш, уларни чет элларга ишлашга жўнатиш билан вазирлик ҳузуридлаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги шуғулланган. Кўпчилик агентлик фаолиятидан норози бўлган.

Ўзбекистонликларни хорижга ишга юбориш ҳуқуқини хусусий ташкилотларга бериш ташаббусини меҳнат ва миграция қонунчилиги бўйича кўплаб экспертлар ёқлаб чиқдилар. Бу ҳақда “Фарғона”да чоп этилган “Хусусий қўлларга ўтган танлов. Ўзбекистонда мигрантларни хорижга юбориш билан бизнес шуғулланади” мақоласида батафсил ўқишингиз мумкин.

Кўпчилик ўзбекистонликлар асосан Россияга ишлагани борадилар. Сентябрда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбари Шерзод Қудбиев йил бошидан Россияга бир миллионга яқин ўзбекистонликлар ишлагани кетганини маълум қилди.

2019 йилдан Москва шаҳри ва Москва вилоятида мигрантларнинг ойлик патент тўловлари кўпайтирилди. Пойтахтда тўлов 4500 мингдан 5000 рублгача ($68 дан $76 гача), Москва вилоятида – 4300 рублдан ($65,5) 4750 рублгача ($72,5) ошди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги