06:10 msk, 17 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ҳарбий машғулотларга тайёрганлик пайти уч киши ҳалок бўлди

26.11.2018 14:34 msk

Фарғона

Ўзбекистон армиясида ҳарбий машғулотлар. Gazeta.uz сайти фотоси
Қашқадарё вилоятида ҳарбий автомобиллар колоннаси ҳаракат қилаётган пайт унга бир енгил автомобиль келиб урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Инцидент душанба куни соат 8:00 да Шаҳрисабз-Қарши йўлида юз берган. Чорраҳаларнинг бирида ҳарбий автомобиль инспектори огоҳлантиришига қарамасдан Lacetti автомобили «ЗИЛ-131» ҳарбий машинасига келиб урилган. Оқибатда автомобиль ҳайдовчиси ва иккита йўловчи ўлган, битта йўловчи шикастланган. Жарбланган кимсага тиббий ёрдам кўрсатилган, унинг аҳволи дуруст саналади.

Бундан олдин Мудофаа вазирлигининг матубот хизмати 26 ноябрь эрталаб Ўзбекистон қўшинлари мамлакат тарихидаги энг катта ҳарбий машғулотлар ўтказиш учун сафарбар қилинганини айтганди. Комплекс текширувлар чоғида Мудофаа вазирлигининг марказий аппарати томонидан қўйинларни бошқариш, кўрсатилган ҳудудга қўшинларни ташкилий ҳолда йўналтириш амалиётлари ўрганилади.

Ҳарбий ўқув машғулотлари чоғида қўмондонларнинг жанговор вазифаларни амалга ошириш билими текширилади. Шунингдек, Мудофаа вазирлиги томонидан шахсий таркибдан иборат бўлинмаларнинг қай дарадажа қурол, ҳарбий техника, моддий-техник эҳтиёт қисмлари билан таъминланганлиги текширилади.

Ўзбекистонга қўшни бўлган давлатлар ҳарбий машғулотлар ўтказилишидан огоҳлантирилган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қўшни давлатларга ноталар юбориб, унда ҳарбий машғулотлар “Ўзбекистоннинг қўшни давлатларга нисбатан олган мажбуриятлари доирасида, уларнинг манфаатларига қарши йўналтирилмаган ҳолда” ўтказилиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг август ойида Ўзбекистон тарихда биринчи бор Тожикистон билан ҳамкорликда ҳарбий ўқув машғулотларини ўтказди. Машғулот Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон давлатлари туташган чегара ҳудудида ўтказилди. Машғулотларда икки давлат чегарачиларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари ўрганилди. Унда автомобиль, бронетанк техникаси, ҳарбий транспорт авиацияси, чегара қўриқлов катерлари сафарбар қилинди. Қўмондонлар ўтказилган машғулотларни ижобий баҳоладилар.

Military Strength Ranking 2018 рейтинггига кўра, Ўзбекистон армияси Марказий Осиёдаги энг кучли армия ҳисобланади ва дунёнинг 40 та энг яхши армиялари қаторидан ўрин олган. Ўзбекистон армиясида 76 минг нафар ҳарбий хизмат қилади.

Ўзбекистонда армияда хизматни ўташ нуфузли ҳисобланади, зеро ҳарбий хизматчиларга кўплаб имтиёзлар берилган. Хизмат жойларида уларга хизмат квартираси берилади. Ҳарбийлар имтиёзли ипотека ва автокредитлар олиш имкониятларига эгадирлар. Ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган оилага коммунал хизматлар тўловлари бўйича компенсациялар берилади. Ҳарбий хизматни ўтаган йигитларга ОТМларга киришда енгиллик берилади. Бундан ташқари, армияда хизмат қилганлар бемалол давлат тизимидаги ташкилотларга ишга жойлашишлари мумкин.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги