06:34 msk, 17 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон $100 млн миқдорида аччиқ қалампирни четга сотади

23.11.2018 17:49 msk

Фарғона

Pixabay.com сайти фотоси
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» $100 млн миқдорида 75 минг тонна қалампирни экспорт қилади, деб хабар беради холдинг матубот хизмати бошқарув раиси Тохиржон Жалилов сўзларига таянган ҳолда.

Жумладан, компания $49 млн эвазига 35 минг тонна қуритилган қалампирни турк компаниясига сотади. Туркияга 200 минг тонна маҳсулот етказиб бериш борасида келишув имзоланган. Аввали холдинг Россия ва Хитойга $45,9 млн.га 40,3 минг тонна қалампир етказиб беришга келишиб олганди.

Холдинг Ҳиндистон, Индонезия ва Кореядан 15,6 тонна қалампир уруғини сотиб олган ва уни 15,6 минг гектар ерга эккан. «Бир гектардан 15–20 тоннагача ҳосил олиш мумкин. Бир килограмм қуруқ қалампир олиш учун 4–5 кг қалампир қуритилади. Шу билан бирга Ўзбекистон $617,5 млн эвазига 762,6 тонна маҳсулотни экспорт қилишни режалаштирган», — дейилади холдинг хабарида.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2018 йилнинг тўққиз ойида республика $7,4 млн суммага қалампир экспорт қилган.

2017 йил декабрда президент Шавкат Мирзиёев қизил қалампир етиштириш борасида топшириқ беради. У ҳосили паст пахта ўрнига қалампир етиштиришни тавсия қилди. Дастлаб қалампир фақат экспорт қилинадиган бўлди. Ёзда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани фермерларига маҳаллий ҳокимят ўзлари хорижий харидорларни топиб, $200 мингдан $1 млн.гача маҳсулотни сотиш вазифасини қўйган. Фермерларга бу топшириқ бажарилмаган ҳолда ердан қуруқ қолиши айтилган.

Ўзбекистон «Агробанк»и баҳорда кредит шартномасига кўра шаҳрисабзлик фермерларга қалампир уруғини сотган. Шартномага кўра, фермерлар маҳсулотнинг бир қисмини экспорт билан шуғулланувчи давлат фирмаларига бериши керак эди. Лекин қашқадарёлик мулозимлар «Ўзбекозиқовқатхолдинг”нинг ChiliUz шўъба ташкилоти билан шартномани имзоламайди. «Агар Қашқадарё вилояти шартномага қўл қўйганда эди, биз уларнинг маҳсулотларини сотиб олган бўлардик, фермерлар харидор излаб сарсон бўлмасдилар», — деб масалага ойдинлик киритади ChiliUz ходимлари.

Фермерлар эса Ўзбекистондаги сарф-ҳаражатлар ҳисобига қалампир етиштириш фойда бермаслиги айтадилар. «Мен бошқа пахта ёки чили қалампирини етиштиришни хоҳламайман. Мен кам сув талаб қиладиган дуккакли дон маҳсулотларини етиштиришни хоҳлайман. Чунки, сув танқислиги энг муҳим муаммодир», — дейди ишбилармонлардан бири.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги