06:11 msk, 17 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Самара – Шимкент трассасида автобус ағанаб кетди

23.11.2018 13:42 msk

Фарғона

Самара – Шимкент трассасидаги қутқарувчилар. Abctv.kz сайти фотоси
Россиядан уйига қайтаётган 34 нафар ўзбекистонликни ташиб келаётган автобус Самара – Шимкент трассасида ағанаб кетди, деб хабар беради КазТАГ. Воқеа 22 ноябрь куни Аральск шаҳридан 40 км олисда юз берган. Оқибатта битта йўловчи ўлган, иккитаси шифохонага ётқизилган. Аральск тумани акимати ходимлари томонидан 17 та йўловчи меҳмонхонага жойлаштирилган, қолганлари мустақил равишда уйига қайтган.

Автобус салонида 36 та одам бор бўлиб, улардан иккитаси Қозоғистон фуқароси бўлган ҳайдовчилардир. Автобус нима сабабдан ағдарилиб кетгани тўғрисида бирорта маълумот берилмаган.

Кейинги кунларда Қозоғистонда жамоат транспортлари иштирокида бир неча йўл ҳодисалари юз берди. 21 ноябрь куни Караганда вилоятида йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Натижада 27 нафар йўловчи шикастланган, битта одам ўлган. 16 ноябрь куни Қизилўрда вилоятида иккита автобус тўқнашиб кетган. Оқибатта иккита одам ўлган, 14 нафар йўловчи шифохонага ётқизилган, улардан иккитаси ёш бола бўлган.

Шу йилнинг 18 январь куни Актўбе вилотининг Самара – Шимкент трассасида ўзбекистонликларни Россияга олиб кетаётган автобусда ҳалокат юз беради. Қозоғистон ИИВ маълумотига кўра, автобус бузилиб қолади, ҳайдовчилар салонни иситмоқчи бўлганда “эҳтиётсизлик туфайли тўқилиб кетган бензин” сабаб автобусда ёнғин пайдо бўлади. Мазкур фожиада 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган. Оқибатда иккита йўловчи ва учта ҳайдовчи омон қолади. Ноябрь бошида ҳайдовчиларнинг ҳар бири беш йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги