06:37 msk, 17 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

2020 йилги Олимпиада иштирокчиларининг ҳар бирига $12 минг миқдорида мукофот пули берилади

23.11.2018 09:12 msk

Фарғона

Ўзбекистон МОҚ биноси. Sports.uz сайти фотоси
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Японияда ўтказиладиган Олимпиадага лицензияни қўлга киритган ҳар бир спортчи учун мукофот пули 100 миллион сўм ($12 тысяч) этиб белгиланганини маълум қилади, деб хабар беради МОҚ сайти.

Бундай рағбатлантириш спортчиларнинг Токиодаги Олимпиадада иштирок этиши учун илҳомлантириш мақсадини кўзлайди.

«Ўзбекистон Олимпиада ўйинларида медаллар сони ва сифатини яхшилашни мақсад қилган. Шунинг учун лицензиялар сони аввалгидан кўп бўлиши керак. Бундай рағбат спортчиларни руҳлантириб, юқори марраларни агаллашига туртки беради», — дейилади МОҚ хабарида.

Ноябрь бошида терма жамоада рақобатни кучайтириш мақсадида қўмита 2020 йилда Ўзбекистонни шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар учун рейтинг бўйича стипендия жорий этишини маълум қилганди. Олимпиадада медалларни қўлга киритиши мумкин спортчиларга бериладиган стипендия 15 дан 20 миллион сўм ($1807 дан $2409 гача) атрофида бўлади. Қолган спортчиларга 2 дан 5 миллион сўмга ($240 дан $602 гача) қадар стипендия берилади.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йили Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиадада Ўзбекистон шарафини 70 нафар спортчи спортнинг 13 тури бўйича ҳимоя қилган. Ўзбекистон терма жамоаси тўртта олтин, иккита кумуш, еттита бронза медаллари билан 21-ўринни эгаллаган.

XXXII Олимпия ўйинлари 2020 йили 24 июлдан 9 августга қадар Япониянинг пойтахти Токиода бўлиб ўтади. Мусобақаларда жаҳоннинг 205 та давлатидан 12.500 нафар спортчи қатнашиши кутилмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги