МДҲ жанубий сарҳадларида юзага келаётган ҳавотирли вазият борасида

Семериков Афғонистон ўзининг ички сиёсий беқарорлиги ва тугаб-битмас гиёҳванд моддалар оқими билан ташкилотни ҳавотирга солишини таъкидлади. «Бугунги кунда мазкур давлат ИГИЛ (тақиқланган террорчи “Ислом давлати” ташкилоти) жангариларининг маконига айланиб бормоқда», — деди у.
КХШТ раҳбари халқаро вазият кескинлигини ҳисобга олган ҳолда давлатларнинг коллектив ва алоҳида хавфсизлигини таъминлаш учун халқаро ва минтақавий кучларнинг бирлашувига алоҳида урғу берди. «Ҳозирги замонда мана шундай ёндашув мамлакатларимиз суверенитети, хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлилигини таъминловчи омил бўла олади», — деди Семериков.
Ноябрь бошида КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари учрашиб, коллектив кучларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар билан таъминлашга келишиб олдилар. Учрашувда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳарбий ҳамкорлик масалаларига алоҳида тўхталиб, бугунги кунда КХШТ штаби шаклланиб улгургани, эндиликда ташкилотнинг фавқулодда ҳолатларда ҳаракат қиладиган Марказининг тўлиқ фаолият юритиши учун тайёргарлик ишлари якунланаётганини айтиб ўтди.