06:11 msk, 17 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Москва ҳукумати мигрантлар учун патент тўловини оширади

22.11.2018 15:05 msk

Фарғона

Мигрантлар патенти. Migrant.ru сайти фотоси
2019 йил 1 январдан Москвадаги меҳнат мигрантлари учун ойлик патент тўлови 4,5 минг рублдан 5 минг рублга ошади (с $68 до $76). Бу ҳақда ТАСС хабар беради.

«Мигрантлар учун патент тўлови бир ойга 4, 5 минг рубль эди. Бизлар аввали ҳам бир марта нархни кўтаргандик, уни яна кўтарамиз. Бу биринчидан керакли мутахассислик ва маълумотга эга мигрантларнинг келиши билан боғлиқ. Иккинчидан, биз бу билан бюджетни тўлдирамиз, ушбу маблағ ижтимоий зарурат, жумладан мигрантларнинг шаҳримизда қулай шароитда яшашлари учун сарфланади», – деди Москва шаҳар Думасининг иқтисодий сиёсат ва молия комиссиясининг раиси Людмила Гусева.

2017 йили Россия бюджети ишчи мигрантлар ҳисобига 160 млрд рублга (деярли $2,8 млрд) бойиганди. Жумладан, ўтган йили Москва шаҳар ғазнасига меҳнат муҳожирлари томонидан 15,7 млрд рубль ($277 млн) келиб тушди, 2018 йилнинг беш ойида пойтахт бюджети — на 7,7 млрд рублга бойиди ($122,6 млн) ва бу кўрсатгич 2017 йилга қараганда 20 фоизга кўпдир. 2018 йили патент учун тўлов 4200 рублдан 4500 рублга ($80га яқин) кўтарилганди.

Шу йилнинг октябрь ойида Москва мэри Сергей Собянин йил сўнггига келиб мигрантлар ҳисобига келаётган даромад 16 миллиард рублдан ($245,2 млн) ошиб кетганини таъкидлаганди.

ИИВ маълумотларига кўра, Россияда МДҲ давлатларидан келган 8,5 миллион мигрант бор. Улардан — 2,2 млн одам Украинадан келган. Иккинчи ўринда Ўзбекистон — 1,9 млн одам. Учинчи ўринни 1 млн фуқароси билан Тожикистон эгаллайди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги