14:58 msk, 20 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

“Ўзавтосаноат” автомобилларни сотиш бўйича мобил иловани ишга киритганини эълон қилди

08.11.2018 11:22 msk

Фарғона

Ўзбекистондаги автомобиль саноатига кураторлик қилувчи “Ўзавтосаноат” компанияси янги uzavtosavdo.uz сайтини ҳамда UzAvtoSavdo мобил иловасининг тақдимотини ўтказди. Улар ёрдамида онлайн режимида автомобиль сотиб олиш мумкин бўлади, дея хабар беради Spot.uz.


“Ўзавтосаноат” мобил иловасининг видеотақдимотидан олинган кадр

Интернетда сервисдан қандай қилиб фойдаланиш кераклигини ўргатувчи видеойўриқнома пайдо бўлди. Мобил иловани App Store ва Google Play платформаларидан юклаб олса бўлади. Шундан сўнг фойдаланувчига рўйхатдан ўтиш ёки Ягона идентификациялаш тизими uzavtosavdo.uz орқали рўйхатдан ўтиш таклиф этилади. Биринчи босқичда онлайн тарзда фақат GM Uzbekistan маҳсулотини сотиб олиш мумкин, бироқ келажакда Ўзбекистоннинг бошқа корхоналарида ишлаб чиқарилган машиналарни ҳам рўйхатга киритилиши режалаштирилмоқда.

Ҳаридор мустақил равишда автомобилнинг моделини, позициясини ва рангини ҳамда энг яқин жойлашган дилерлик марказини танлайди. Салонда машина бор бўлса, унинг қийматини 100 фоизини тўлаш мумкин бўлади, бошқа ҳолатларда ҳаридорга нархнинг 3 фоизини тўлаб, қолган пулини шартномада кўрсатилган муддатда аста-секин тўлаб бориши мумкин. Транзакциялар зарурати ҳақида ҳаридорни смс-хабарлар ёрдамида огоҳлантирадилар. Яна қўшимча хизмат тури ҳам бор – агар автомобиль қийматининг 85 фоизи миқдорида аванс тўланса, дилер автомашинани ҳаридорнинг уйигача етказиб беради. Айтгандек, шартномани салонда машинани олаётган пайтда ёки фойдаланувчининг электрон имзоси бўлса, онлайн тарзда имзолаши мумкин.

Буюртма расмийлаштирилганда ҳаридор ўзининг навбатдаги рақамини, дилердаги мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни, шартноманинг ягона рақами ҳамда транспорт воситасининг VIN-рақамини (Vehicle identification number) олади.

“Дастурни ишга тушириш билан вазият кескин ўзгаради. Бугунги кунда бозор мижозларининг реал эҳтиёжлари асосида ишлаб чиқариладиган автомобиллар сонини, моделини ва чизиғини белгилайди”, - дейди “Ўзавтсаноат” раиси ўринбосари Умиджон Салимов.

Сайт ва мобил илованинг ишга киритилиши автомобиль сотиб олиш жараёнининг шаффоф бўлиши ҳамда инсоний омилни тугатилишини таъминлаши керак. Яъни, виждонсиз дилерлар сунъий тарзда тақчиллик вазиятини пайдо қилиб, алоҳида пора эвазига машиналарни кечиктирмай ҳаридорга етказиб берилиши назарда тутилмоқда.

Қайд этамиз, Ўзбекистонда олдин ҳам GM Uzbekistan корхонаси ишлаб чиқарган автомобилларни онлайн тарзда сотиш сервисини йўлга қўйишга уриниш бўлган, бироқ тажриба муваффақиятга эришмаган. Сервис 2017 йил октябрда юритилган, бироқ жорий йилнинг июль ойига қадар Chevrolet.uz сайтида бирорта ҳам машина сотилмади. Ҳолбуки, кўрсатилган давр чоғида ресурсда 22.149 нафар фойдаланувчи рўйхатдан ўтиб, 35.706 та ариза ташлашган. Ўшанда “Ўзавтосаноат” мавжуд тизим замонавий талабларга жавоб бермаслигини тан олганди.

“Ўзавтосаноат” ширкати маълумотига кўра, 2018 йилнинг январдан октябргача бўлган давр мобайнида 154 381 та автомобиль ишлаб чиқарилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги