14:55 msk, 20 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон ҳукумати электр энергияси нархини оширди

02.11.2018 12:42 msk

Фарғона

Goldameir.institute сайти фотоси
Ўзбекистон ҳукумати газ, электр, бензин ва дизель ёқилғиси нархларини кўтарди. “Ўзбекэнерго” АЖ расмий сайтида 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб электр энергиясининг ошириладиган нархлари борасидаги маълумот эълон қилинган.

Тарифлар босқичма-босқич кўтарилади. Истеъмолчилар учун 16 ноябрдан бошлаб бир киловатт соат электр энергиясининг нархи 228,60 сўмдан 250 сўмгача ошади, 2019 йил 1 июндан эса 280 сўмгача бўлади.

Уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган, электр энергияси учун табақалаштирилган бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, бюждет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчиларининг насос станциялари учун тариф 16 ноябрдан бир кВт/с учун 331 сўм, 2019 йил 1 июндан 370 сўмгача ошади.

Овқат тайёрлаш учун электр плиталари ўрнатилган кўп хонали уйлар ва ётоқхоналарда истиқомат қиладиган фуқаролар учун биринчи босқичда нарх 125 сўмгача, кейин 140 сўмгача ортади.

Ўзбекистон давлат порталида ҳужжат ҳали чоп этилмаган, «Ўзбекнефтгаз» эса тарифлар ҳақидаги эълонини кейинчалик маълум қилади. 19 октябрда қонунлар муҳокамаси порталида ҳукумат қарор лойиҳаси берилганда тарифлар ошиши ойдинлашганди.

Ҳозирда истеъмолчиларга 289,74 сўм миқдорида берилаётган газнинг нархи 16 ноябрдан бир куб метри 320 сўм ($0,03) , 2019 йил 1 июндан 350 сўмдан бўлади. Газ ҳисоблагичларисиз уни истеъмол қиилаётганлар учун нарх биринчи босқичда 553 сўмгача, иккинчи босқичда 605 сўмгача ошади (ҳозирда — 501,06 сўм). Иситиш учун газнинг нархи дастлаб 320 сўм, кейинчалик 350 сўм бўлади (ҳозирда — 232,37 сўм).

16 ноябрдан бензин ва дизель ёқилғисининг нархлари турларига қараб 4,5-17 фоизга ошади. Адлия вазирлигининг Telegram-каналида Аи80 маркали автобензин — 4000 сўм/литр, Аи91 маркали автобензин — 4500 сўм/литр (ҳозирда — 4300 сўм), дизел ёқилғиси — 4800 сўм/литр, ЭКО маркали дизел ёқилғиси — 4900 сўм/литр (ҳозирда — 4200 сўм) бўлиши келтирилган.

Ўзбекистон Молия вазирлиги электр энергияси, газ, бензин ва дизель ёнилғисининг нархи ошиши муқарралигини асослаб берди ва ҳукумат нархлар ошишининг аҳолига салбий таъсирини камайтириш учун ҳаракат қилишини маълум қилди. Молия вазирлигининг раҳбари, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров бу соҳада тарифларни оширмасдан туриб, унга инвесторларнинг жалб қилиб бўлмаслигини таъкидлайди. Зеро, сармоядорлар олдиндан зарар келтирадиган соҳага пул сарфламайдилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги