14:56 msk, 20 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Чет эл инвестициялари овчиларини Тошкент пропискаси билан таъминлайдилар

02.11.2018 12:38 msk

Фарғона

Тошкентдаги прописка тўғрисидаги муҳр. Uznews.uz сайти фотоси
Ўзбекистон Давлат инвестициялар қўмитаси ходимлари қўмита раҳбарининг илтимосномаси билан Тошкентда доимий прописка олиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Бу ҳақда “Norma.Uz” ҳукумат қарорига таяниб хабар бермоқда. Ушбу ҳуқуқни мустаҳкамлаб қўйиш учун ўз ходимларига Тошкент ва Тошкент вилоятида доимий прописка олиш учсун илтимоснома билан чиқиш ҳуқуқи берилган давлат органлари ва компаниялари рўйхатига қўшимчалар киритилди. Уч кун олдин пойтахтда прописка олиш ҳуқуқини Давлат ветиринария қўмитаси ходимлари қўлга киритганди.

Доимий прописка давлат органларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали ҳамда тор соҳадаги мутахассисларга пойтахтда прописка қилинишини рухсат берувчи 2011 йил қонунига мувофиқ расмийлаштирилади. Процедурани бажариш учун номзодлар давлат органи раҳбарининг илтимосномаси ва лавозимга тайинланиш тўғрисидаги буйруқни тақдим этишлари зарур бўлади.

Ўзбекистон ҳукумати 2016 йилда ходимлари Тошкентда доимий прописка олиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхатини тасдиқлаганди. Аввалига бу рўйхатга 59 та ташкилот ва маҳкамалар киритилганди. 2018 йилда рўйхат олтита позицияга кенгайди. Унга ҳокимият олий органларининг барча тузилмалари, давлат қўмиталари ва агентликлар ҳамда қатор давлат компаниялари киритилган.

Гарчи бу барча фуқароларининг тенг ҳуқуқли эканлигини мустаҳкамлаб қўйган республика Конституциясига зид бўлса ҳам, Тошкентда прописка олишга узоқ йиллар давомида қатъий чекловлар киритилган. 2017 йилда чекловлар юмшатилди, бироқ бутунлай бекор қилингани йўқ. Сўнгги тузатишларга мувофиқ, Ўзбекистон фуқаролари Тошкентдаги янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олишлари билан доимий пропискага эга бўлишлари мумкин. Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар янги қурилган уйлардан нархи 81,5 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган хонадон сотиб олишлари билан доимий пропискага эга бўлишлари мумкин.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги