14:58 msk, 20 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Екатеринбургнинг Либкнехт кўчасида Ўзбекистон Бош консуллиги очилди

01.11.2018 18:17 msk

Фарғона

Абдусалом Хатамовнинг (чапдан иккинчи) Ўрол савдо-саноат палатасига ташрифи. Uralcci.com сайти фотоси
Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллиги ўз фаолиятини бошлади. Консулликнинг тантанали очилиш маросими ноябрь ойи ўртасида бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўрол савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

Ўзбекистоннинг Ўрол федерал округи маркази ва Свердлов вилоятидаги Бош консули этиб Абдусалом Хаматов тайинланган.

Екатеринбургдаги дипмиссия Свердлов, Тюмень, Курган, Челябинск вилоятлари, шунингдек Ханти-Мансий ва Ямал-Ненец автоном округлари бўйича иш юритади. Бунга қадар мазкур ўлкаларга Новосибирскдаги Бош консуллик хизмат кўрсатиб келган.

Екатерингбургдаги дипмиссия шаҳарнинг Карл Либкнехт кўчаси, 22, 415 - офисда жойлашган. Телефон: 372-31-33 Telegram: +998-97-4497179. Ушбу кўчада Озарбайжон, Вьетнам, Франция давлатларининг ҳам Бош консуллиги жойлашган.

2018 йил бошида Ўзбекистон Россиянинг бешта ўлкасида ўз консуллигини очиши маълум бўлганди. Бунга қадар Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳузурида ва Новосибирскда Бош консулликлари мавжуд эди. Март ойида Санкт-Петербургда ўзбек консуллиги ўз ишини бошлади. Ўзбек ҳукумати Россиянинг Қозон, Ростов на Дону ва Владивосток шаҳарларида ҳам консуллик хизматларини очишга келишиб олган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги