15:00 msk, 20 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда илк бор ишлаб чиқарилган 3D-принтери ўз харидорини кутмоқда

01.11.2018 12:34 msk

Фарғона

3D-принтери. Techcult.ru сайти фотоси
Тошкентнинг «Яшнабод» технопаркида ўнта инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда ва улар орасидан 3D-принтерлари ва роботларни ишлаб чиқариш ўрин олган. Бу ҳақда инновация парки директори Фарҳод Жумаев Podrobno.Uz га хабар беради.

Green Code компанияси – Ўзбекистонда 3D-принтерлари ишлаб чиқарадиган биринчи ва ягона корхона ҳисобланиб, ярим йилдан бери у ички бозор учун ишламоқда. Принтерлар ишлаб чиқаришда 70 фоиз маҳаллий ва 30 фоиз хориж ашёлари ишлатилмоқда. Оддий принтер уч миллион сўм ($360) миқдорида туради.

Технопарк Соғликни сақлаш вазирлиги билан тиббиёт таълим муассасалари учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида музокаралар олиб бормоқда. «3D-принтер талабаларнинг тайёр экспонатлар асосида таълим олишлари учун юрак, жағ, инсон скелети ва ҳакозо шаклда фигураларни чоп этиши мумкин», – дейди Жумаев. Эслатиб ўтамиз, 3D-босмаси нафақат талабаларнинг ўқиши учун, балки жарроҳликда суяк имплантлари протези учун ҳам қўлланилади.

«Яшнабод»да ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан бири – Adbot интерфаол роботидир. У навигация билан ишлайдиган одамларга кўмак беради, саволларга жавоб беради ва у билан мулоқот қилган барча олдамларни эслаб қолади. Жумаевнинг сўзларига кўра, робот одам гавжум бўладиган жойлар учун керак бўлади. Ҳозирда битта банк буюртмасига кўра робот ясалмоқда. Роботлар экспорт учун ишлаб чиқарилади, лекин ички бозорда унга талаб бўлса, у ҳолда бу талаб қондирилади.

Инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришни хоҳлаган ҳар қандай корхона «Яшнабод» технопаркига ариза ёзиб, ундан резидент мақомини олиши мумкин. Технопарк ҳар қандай корхона билан ҳамкорлик қилишга, импорт маҳсулотларини ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалланган (кимё-технологик, биотехнология, фармацевтика, озиқ-овқат саноати, энергиявий тежамкор, робототехника ва ҳ.к) маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доимо тайёр.

2017 йил 5 июнда президент Шавкат Мирзиёев инновацион тадбиркорликни олгари суриш мақсадида технопарк яратиш тўғрисида фармон чиқарганди.

Резидент мақомини олган корхона ҳукумат томонидан бериладиган имтиёз ва преференциялардан фойдаланиши мумкин. Жумладан, у қатор солиқ ва тўловлардан озод этилади, инновацион лойиҳалар учун етти йилга имтиёзли кредитлар олади.

2017 йил сўнггида Ўзбекистонда Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди ва сентябрда президент Шавкат Мирзиёев 2030 йилга келиб Ўзбекистонни Глобал инновацион индексининг 50 та мамлакатлари қаторига кўтариш вазифасини қўйди. Республиканинг 2019-2021 йиллари Инновацион тарраққиёти стратегиясида инновация тараққиётига давлат ва ҳусусий маблағларини сарфлаш, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни олиб бориш, бу соҳага замонавий ва самарали молиялаштириш формаларини жорий этиш кўзда тутилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги