15:30 msk, 20 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Мирзиёев гуруч маҳсулотини божхона тўловларидан озод қилди

01.11.2018 11:17 msk

Фарғона

Partygorsk.com сайти фотоси
Ўзбекистонда гуруч 2020 йил 1 январгача божхона тўловларидан озод этилган озиқ- овқат маҳсулотлари рўйхатидан ўрин олди. Бу “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон президенти фармонидан ўрин олган чоралардан биридир.

Бундан ташқари, президент 2019 йил 1 яваригача божхона имтиёзлари бериладиган қатор товарлар учун имтиёзлар муддатини чўзди. Бунинг оқибатида гуручдан ташқари кунгабоқар писталари, соя, қамиш шакар, лавлаги шакар, кимёвий тоза сахароз, янги ва совутилган картофель маҳсулотларига берилган имтиёзлар муддати узайтирилган.

Божхонада қорамол (тирик вазни, совутилган гўшти), тирик қўй ва эчкилар, совутилган қўй, эчки гўшти (музлатилган гўшт бундан мустасно) учун божхона тўловлари тўланмайди.

2019 йил 1 январдан савдони эркинлаштириш чораларида республикага чўчқа гўшти, гўшт, парранда гўшти маҳсулотлари, вольфрам рудалари ва концентратлар, ипак чиқиндиларини олиб киришдаги чекловлар бекор қилинади. Фармондан улгуржи ва кўча савдоси учун бериладиган лицензияни бекор қилиш ва табдиркорлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар фаолиятини енгиллаштириш учун қатор чоралар ўрин олган.

Жаҳон банки томонидан турли мамлакатларда бизнес олиб бориш шароитларини баҳолашга доир тузиладиган «2019 Бизнес бошқаруви» (Doing Business 2019) йиллик рейтингида Ўзбекистонда халқаро савдо олиб боришдаги ижобий ўзгаришлар содир этилаётгани қайд этилган. Лекин шу билан бирга, республика мазкур рейтингда ўтган йилга қараганда икки пунктга пастлаган ва 76 - ўринни эгаллаган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги