15:14 msk, 20 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон ҳукумати озиқ-овқат захирасини яратишга қарор қилди

30.10.2018 13:48 msk

Фарғона

Тошкент бозоридаги сабзавотлар. East-fruit.com сайти фотоси
Ўзбекистон ҳукумати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа ташкилотларга 2019 йил 1 январдан аҳолини йил давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз равишда таъминлаш ва маҳсулотлар сифатини сақлаш, нархлар кўтарилишига йўл қўймаслик борасида топшириқ берди. Ҳукумат ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар ўртасида зарур шартномалар тузилиши учун бир ҳафта муҳлат берди. Бу 25 октябрда қабул қилинган ва 26 октябрдан кучга кирган «Респyблика аҳолисини асосий турдаги озик-овкат маҳсулотлари билан узлуксиз ва кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорида кўрсатилган, деб хабар беради Norma.Uz.

Қарорда 2019 йuл 1 январдан бошлаб ички истеъмол бозорининг ижтимоий аҳамиятга эга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши даражасини ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш, экспортга ортиш ва импортдан келтириш ҳaжмларини ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат ресурсларини ишлаб чиқариш ва ишлатишнинг прогноз кўрсаткичлари орқaли баҳолаш тартиби жорий этилган.

Ишлаб чиқарувчи ва тайёрловчи ташкилотлар ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш тўғрисидаги шартномалар 1 ноябргача тузилиши керак. Бу пайтгача мавжуд барча омборхона ва маҳсулотларни сақлаш учун совутгич биноларини тафтишдан ўтказилиши лозим.

2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун асосий тyрдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини зaхирага ғамлаш бўйича белгиланган ҳажмларни молиялаштириш "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан жалб этилган тайёрлов ташкилотларининг ўз айланма маблағлари ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари орқали амалга оширилади.

«Ўзбекозиқовқатзахира» ташкилоти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, халқ ва мактабгача таълим муассасалари учун 2018/2019 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жамлаш ҳажмлари белгиланган. Жами 501,177 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан — 222.409 тонна картофель, 120.676 тонна пиёз, 91,617 тонна сабзи, 66.475 тонна гуруч захирага ғамлаш кўрсатилган.

Ўзбекистонда алоҳида озиқ-овқат маҳсулотлар захирасини яратиш ишлари 2017 йил президент қарори асосида ташкил этилганди. Ўшанда ҳукумат 445 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, жумладан 178 минг тонна картофель, 120 минг тонна пиёз, 89,5 минг тонна сабзи ва 57,4 минг тонна гуруч омборхоналарга йиғилган. Бундан ташқари, шу мақсадда хориждан 30 минг тонна шакар, 22,7 минг тонна картофель ва 1407 тонна парранда гўшти сотиб олинган.

Захирадаги мазкур маҳсулотлар февраль-май ойларида сотувга чиқарилиб, нархларнинг ортиб кетишини олдини олиши керак эди. Лекин бу даврга келиб кўпчилик маҳсулотлар сифатини йўқотди ва ўғирланди. Захирага жамғарилган пиёз маҳсулоти борасида муаммолар пайдо бўлди. Вазиятни сақлаб қолиш мақсадида Тошкентда «сифати ўзгарган» пиёз аҳолига бепул тарқатила бошланди. Бош прокуратура Тошкентдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ўғирланишига доир жиноий иш қўзғатди. Пойтахтнинг барча йирик бозорлари директорлари қўлга олинди. Уларга захирадаги пиёз ва бошқа маҳсулотларни ўз вақтида сотувга чиқармаганлик айби қўйилди. Омборхонадаги товарлар апрелгача, айний бошламагунга қадар сотувга чиқарилмаган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги