14:57 msk, 20 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентда кондиционерли биринчи автобуслар пайдо бўлди

30.10.2018 10:10 msk

Фарғона

Кондиционерли автобуслар. Kommersant.uz сайти фотоси
Тошкентга 20 дона «СамАвто» заводида ишлаб чиқарилган SAZ LE60 русумли автобуслар етказиб келинди. Улар кондиционерлар билан жиҳозланган, деб хабар беради «Газета.uz» «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда.

Йил сўнггига қадар пойтахт автопарки JV MAN Auto-Uzbekistan ўзбек-немис корхонасида ишлаб чиқарилган 60 дона SAZ LE60 ва 40 дона пастполли MAN автобуслари билан таъминланади.

SAZ LE60 автобусига 56 та одам сиғади, 25 та ўриндиғи бор. Машина 190 от кучига эга Isuzu мотори билан жиҳозланган ва Евро-4 автомат ўтказгич коробкасига эга. Автобуснинг максимал тезлиги – 80 км/соатни ташкил этади. Лекин унга ўрнатилган кондиционер ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган.

Ҳозирги кунда SAZ LE60 автобуслари Москва вилоятининг Химки шаҳрида синовлардан ўтказиляпти. Россия иқлимидан келиб чиққан ҳолда «СамАвто» двигатель ҳисобига иситиш транспорт воситасини тақдим этган.

Шу йилнинг ёзида Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг ўта қизиб кетгани сабаб «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси пойтахт автобусларида йўловчиларга совуқ ичимлик сувларини тарқатишни ташкиллаштириб, автобусларни кондиционерлар билан жиҳозлашни ваъда қилганди. Гап Самарқанд заводи маҳсулотларига тегишли эди.

SamAuto— Самарқандда жойлашган завод бўлиб, унинг муассислари - «Ўзавтосаноат» АЖ, «Асака» акциадорлик банки ва японларнинг ItochuCorporation корпорацияси ҳисобланади. Корхона автобуслар, юк машиналари, шунингдек тез тиббий ёрдам, ёнғин хавфсилиги, аҳлат ташиш учун мослашган ва бошқа турдаги машиналарни ишлаб чиқаради.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги