14:56 msk, 20 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбек автомобиллари Россия автосалонларига қайтди

29.10.2018 15:17 msk

Фарғона

Ravon R4. Ravon.ru сайти фотоси
GM Uzbekistan корхонасининг Ravon русумли автомобиллари Россиянинг Уфа шаҳридаги автосалонларида пайдо бўлди. Бу ҳақда «Российская газета» хабар беради.

«Баҳолар ҳали қўйилмаган, шунинг учун ҳозирча машиналарни сотиб олиш имконияти йўқ», — деган Уфа шаҳар автосалони менежери.

У автомобиллар нархи бир миллион рублдан юқори бўлишини ($15,2 минг) таҳмин қилади. Шундай қилиб, Ravon арзон машиналар категориясини тарк этади.

«Российская газета» маълумотларига кўра, дилер максимал коплектацияга эга седан R3 машинасини 1.000.050 рубль ($15,2 минг), шунга ўхшаш R4 русумини – 1.089.000 ($16,5 минг) сотишни режалаштирган. Авваллари улар 579.000 ($8,8 минг) ва 629.000 рубль ($9,6 минг) турган.

2018 йил июнь ойидан Россия бозорида GM Uzbekistan компаниясининг бирорта машинаси сотилмагани қайд этилган. Оқибатда Ravon русумли автомобиллар автосалонларни тарк этди. Бундай аҳвол ўзбек компаниясидаги раҳбариятнинг ўзгариши билан боғлиқлиги изоҳланган. Шунингдек, компания машиналар нархини 200 минг рублга ($3100) кўтариш ниятида экани маълум қилди. Бундай чора Россияга сотилаётган машиналар маҳаллий бозордаги нархлардан арзон бўлмаслиги учун кўрилган.

«Ўзавтосаноат» АЖ раҳбари Шавкат Умурзоқов Россияда ўзбек машиналарининг сотуви зарарга ишлаётгани учун маҳсулотлар юборилиши тўхтатилганини маълум қилганди. Чунки РФ даги машиналар утилизацияси тўлови $1400 миқдорида ўсган. Шунингдек, Умурзоқов маҳсулот таннархининг 11 фоизга камайтирилиши тез орада ўзбек машиналарининг Россия бозорига қайтишига имкон беришини айтган.

2015 йил октябрь ойидан GM Uzbekistan корхонаси ўз маҳсулотларини Ravon бренди остида сота бошлаган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги