14:57 msk, 20 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон Қозоғистон ва Мўғулистонга сигаретлар сота бошлади

29.10.2018 14:25 msk

Фарғона

Олма-Отага йўл олган ўзбек сигаретларига тўла фуралар. Uza.uz сайти фотоси
Самарқанддаги «УзБАТ» ўзбек-америка қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар октябрь ойидан Қозоғистон ва мўғулистонга экспорт қилана бошланди, деб хабар беради Uza.Uz.

Самарқанддан тўртта катта юк машиналарига ортирилган сигаретлар колоннаси Олма-Ота шаҳрига йўл олди. Мўғулистоннинг Улан-Ботир шаҳрига сигаретлар иккита автотрейлерларда йўл олди. Умумий ҳисобда уч миллион пачка сигарет экспортга юборилган.

Маҳсулотлар экспорти Самарқанд сигарет ишлаб чиқариш даводида Мўғулистон ва Қозоғистон талабларидаги қадоқлаш ишлари олиб борилгандан сўнг тикланди.

Ўзоқ йиллар мобайнида Ўзбекистондан ташқари Марказий Осиёнинг барча давлатларига Россиянинг «БАТ» фабрикаси, Мўғулистонга эса Сингапур ва Малайзия сигаретлар етиштириб берган. Кейинги бир ярим йил ичида «БАТ» компанияси логистикани Ўзбекистонга мослаштирди. 2018 йил бошида «БАТ» компания раҳбарияти Ўзбекистонга ташриф буюрганида «Самарқанд — янги экспорт хаби» лойиҳасини амалга оширишни тезлаштириш бўйича қарор қабул қилинганди. Инвестиция ва технологиялар ёрдамида Самарқанд фабрикаси Марказий Осиё ва бошқа минтақаларга маҳсулот етказиб берувчи корхонага айлантирилади.

Июнь ойида Қирғизистонга маҳсулотлар сотила бошланди. Июль ойи бошида эса «БАТ» фабрикасининг «суперслимс» (суперюпқа) форматидаги фильтрли сигаретлари Украинининг Прилуки шаҳрига етказиб берила бошланди. Маҳсулотларнинг экспорт салоҳияти йилига $15 млн миқдорида баҳоланган. Октябрь ойида фабриканинг «Виржиния» маҳаллий тамакисини қайта ишловчи 3-навбати ишга туширилди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги