14:59 msk, 20 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қирғизистон вазири Ўзбекистоннинг картошкага қўйган тўсиқни олиб ташлаганини маълум қилди

18.10.2018 14:53 msk

Фарғона

Қирғизистонда етиштирилган картофель. Kabar.kg сайти фотоси
Қирғизистон қишлоқ хўжалиги, озиқ-оқват саноати ва мелиорация вазири Нурбек Мурашев Ўзбекистон қирғиз картошкасини сотиб олишга розилик берганини маълум қилди, деб хабар беради Sputnik.

Аввали фермерлар картошканининг бир килограммини 5-6 сўмдан ($0,07-0,08) сотишига тўғри келиши ёзилганди. Бундан бир йил олдин бу нарх 20 сўм ($0,29) бўлган. Баҳорда Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон қирғиз картошкасини сотиб олишга тайёр эканини маълум қилганди. Қирғизистонда картошка экиладиган майдонлар ҳажми кўпайтирилади. Лекин 15 августда ўзбек томони бесабаб картофель импортини тақиқлаб қўяди. Фермерлар шикоятига Жокоргу Кенеш (парламент) депутати Инина Карамушкина эътибор қаратади. Депутат айрим фермерлар картошкани теришга техника ёлламай тургани, сабаби мавжуд вазиятда бу нарса қимматга тушиши мумкинлигини аниқлаган.

Мурашев таъкидлашича, Ўзбекистон эълон қилган эмбарго баҳорги картошкага нисбатан бўлган, чунки мамлакатда картошканинг ушбу тури жуда кўп тўпланиб қолган. Вазир сўзларига кўра, ўтган ҳафта икки мамлакат мутасаддилари ўртасида ўтказилган музокараларда вазиятга ойдинлик киритилган.

Мурашев картофелнинг бир килоси 5-6 сўмдан сотиб олиниши хабарини инкор қилди ва ҳозирда унинг нархи икки бараварга кўп эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, раҳбарлар фермерларга ҳосилни йиғишмай туришни маслаҳат бермоқда, чунки яқин орада нарх янада ортиши мумкин. Бу борада Ўзбекистон билан музокаралар олиб борилмоқда. Мурашев экин майдонлари кенгайтирилгани ҳақидаги маълумотни ҳам нотўғрилигини таъкидлайди. «Ўтган йили 83 минг гектар майдонга картошка экканмиз, бу йил эса — 84 минг гектарга», — деди у.

Аввали саримсоқпиёз ва пиёз маҳсулотларининг ҳам нархи тушиб кетгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлганди. Фермерларнинг Россия ва Қозоғистонга маҳсулотларни сотиши борасида муаммолар юзага келган. Умуман олганда Қирғизистонда дефляция кузатилмоқда, январь-сентябрь ойларида барча товарларнинг нархи 1,1 фоизга пасайган. Озиқ-овқатлар нархи 30 фоизга арзонлашган, маҳсулотлар орасида сабзавотларнинг нархи анчагина тушиб кетган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги