15:28 msk, 20 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонга божхона тўловисиз техникалар олиб кириш қоидалари ўзгарди

18.10.2018 14:00 msk

Фарғона

Gazeta.uz сайти фотоси
Ўзбекистонда маиший ва электрон техникалари, ошхона идиш-товоқларини мамлакатга божхона тўловисиз олиб киришга янги чекловлар ўрнатилди. Ҳукуматнинг янги қарорига кўра, 17 октябрдан Ўзбекистонга қўшни мамлакатлардан автомобиль йўллари, темирйўл ёки дарё ўтказиш пунктлари орқали 19 турдаги маиший техника ва ошхона идишларини божхона тўловларисиз фақат олти ойда бир марта олиб кириш мумкин (июнь ойидан бир ойда бир марта олиб кириш чеклови амал қилаётган эди).

Бошқа турдаги товарларни эндиликда бир ойда бир марта божхона тўловисиз олиб кириш мумкин.

Чекловлар қўйилган товарлар рўйхати ўзгаришсиз қолган. Бу - совутгичлар, музлатгичлар, кир ювиш машиналари, чанг ютгичлар, газ, электр плиталари, микротўлқинли печлар, электр гўштмайдалагичлар, дазмол, фенлар, ошхона комбайнлари, телефон аппаратлари, компьютер техникалари, принтерлар, кўп тармоқли офис жиҳозлари, планшетли компьютерлар, ноутбук ва ошхона идиш- товоқларидан иборат.

2010 йилдан Ўзбекистонга қўшни республикалардан божхона тўловисиз $10 миқдорида товар олиб киришга рухсат бор эди. Ўзбекистон билан чегараланмаган мамлакатлардан эса $1000 миқдорида товарларни олиш кириш мумкин эди. 2018 йил февраль ойида Ўзбекистон президенти қарори билан янги тартиблар жорий этилди. Унга кўра, аэропортлар орқали божхона тўловисиз $2000, темир йўл ва дарё портлари орқали — $1000, автомобил (пиёдалар ўтиш) йўлларидаги ўтказиш пунктлари орқали— $300 миқдорида товарлар олиб кириш мумкин бўлади.

Шунингдек, фисмоний шахслар учун почта орқали $1000 миқдорида товарлар олишга рухсат берилади. Товарларни божхона тўловисиз олиб киришнинг максимал нормаси $3000 ташкил этади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги