14:57 msk, 20 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

1979 йили ҳалок бўлган “Пахтакор” клуби мураббийси оламдан ўтди

17.10.2018 13:17 msk

Фарғона

Олег Базилевич. Football.ua сайти фотоси
2018 йил 16 октябрь куни “Пахтакор” футбол клубинингсобиқ бош мураббийси Олег Базилевич 80 ёшда оламдан ўтди, деб хабар беради Sport.ua. У узоқ вақт Паркинсон касаллидан азоб чеккан.

Базилевич 1979 йил 11 августда Днепроджерзинск шаҳри осмонида авиаҳалокатга учраган «Пахтакор» жамоасига мураббийлик қилган. Ўшанда икки самолётнинг тўқнашуви оқибатида 178 нафар йўловчи ҳалок бўлган. Улардан 17 нафари “Пахтакор” клубининг футболчилари бўлган.

Мураббийнинг сўзларига кўра, у бахтли тасодиф туфайли омон қолган. У хотин ва боласини узоқ кўрмаганлиги сабаб, Сочи шаҳрида улар билан учрашишни мақсад қилади. Лекин бундан олдин мураббий Минскка кетиб, у ерда маҳаллий «Динамо» га қарши ўйинда иштирок этмоқчи бўлади.

Базилевич «Пахтакор» сафига бошқа олий лига клублари иштирокчиларини жалб қилишга эриша олган. Лекин янги мавсумдан у Москванинг ЦСКА клубига ўтиб кетади.

Олег Базилевич узоқ вақт киевликларнинг «Динамо» жамоасига мураббийлик қилди. Кейинчалик у Одессанинг «Черноморец» ва Донецкнинг «Шахтёр» клубида ишлади. Базилевич киевликлар «Динамо»си штабида Валерий Лобановскийга кўмак бериб келган. У мустақил равишда Минскнинг «Динамо», Москванинг ЦСКА, Донецкнинг «Шахтёр», Болгариянинг «Славия» клубларида ишлаган. Базилевич Украина, Болгария ва Кувайт футболчиларига сабоқ берган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги