14:55 msk, 20 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қамчиқ довонида мактаб ўқувчиларига ёрдам кўрсатилди

17.10.2018 11:31 msk

Фарғона

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари 15 дан 16 октябрга ўтар кечаси Камчиқ довонида машина бузулиши оқибатида йўлда туриб қолган 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчиларига тезкор ёрдам кўрсатдилар. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилади.

Damas русумли автомошиналарда Самарқанд шаҳридан спорт мусобақаларидан қатнашган мактаб ўқувчилари 3 нафар мураббийлари кузатувида уйларига қайтишаётган бўлган. Довондаги қаттиқ шамол ва ёққан қор туфайли машиналар юролмай, бузулиб қолади.


Қутқарувчилар мактаб ўқувчиларига ёрдам бермоқдалар. Fvv.uz сайти фотоси

«Қутқарувчилар йўловчиларни “Қамчиқ” махсус қидирув қутқарув бошқармаси биносига олиб келишди, у эрда иссиқ овқат, иссиқ жой билан таминладилар, эрта тонгда эса автомобилни таъмирлаб уйларига жўнатишди», — дейилади вазирлик хабарида.

Камчик — Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан боғлайдиган ягона автотранспорт йўли бўлиб, у Тошкент вилояти ва Наманган вилоятининг Поп тумани оралиғида жойлашган. Параллел равишда довон орқали Тошкент — Ўш трассаси бўйлаб автомобиллар ҳаракат қилади.

15 октябрь куни Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида совуқ тушиб, ёғингарчилик кузатилди. Тошкентда чангли шамол туриб, ёмғир ёғиб ўтди. 16 октябрь кечаси Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида, жумладан Чимён ва Белдерсойда 20 сантиметргача қор ёғди.

17 октябрь куни ҳафтанинг ёнг совуқ куни бўлиши кутилмоқда. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 16-17 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати 0-2° илиқ, вақти билан 2° совуқ, кундузи 5-8° илиқ бўлиши мумкин. 18 октябрдан ҳаво ҳароратининг исиши, 23 октябрда +20° бўлиши кутилмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги