16:22 msk, 20 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида олти километрли фуралар тирбандлиги юзага келган

12.10.2018 12:38 msk

Фарғона

Туркистон вилоятидаги фуралар навбати. КТК телеканали кадри
Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасидаги Баутиржан Конисбаев божхона постида олти километрли фуралар тирбандлиги юзага келган ва бу ерда пора эвазигагига машиналарнинг навбатсиз ўтиши мумкин, дейилади КТК телеканали кўрсатувида.

Икки мамлакат ўртасида савдо айланмасининг кескин ошгани сабаб чегаранинг ўзбек томони куну-тун фаолият юритиб, кунига 100 та ўрнига 150 та юк машиналарини ўтказмоқда. Гул, озиқ-овқат, дори-дармонлар юкланган ўнлаб юк машиналари кунлаб навбат кутмоқда. Ҳайдовчилар машина кабинасида яшаб, ҳожат учун даштга қатнашга мажбур бўляптилар.

Ҳайдовчилар текширув навбатини бир неча кун кутмоқдалар. Навбатсиз ўтиш учун $300-400 тўлаш керак. «Агар пора бермасанг уч-тўрт кун навбат кутасан. Агар навбатинг келсаям барибир 100 доллар беришга тўғри келади. Масалан, мен саккиз тонна юк олганман. Агар пул бермасам, икки тоннасини ортиқча юк сифатида ёзишади. Бу - жарима дегани», — дея арз қилади ҳайдовчи Гулом Маҳмадали. У Қозоғистонда шундай аҳвол мавжудлиги, Ўзбекистонда тартиб борлигига аниқлик киритди.

Туркистон давлат даромади департаментида ҳайдовчилардан ноқонуний равишда пул ундирилаётгани ҳақида шикоят тушмаганини айтадилар. «Мен буни тасдиқлай олмайман. Лекин шу ҳақда миш-мишлар юрибди», — дейди Туркистон вилояти божхона бошқармаси раҳбари Марат Кулакеев.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи бошида тожик компанияларига тегишли юк машиналари Туркманистон чегарасида туриб қолган. Бу ерда бир ойдан бери тирбандлик мавжуд. Туркманистон буни накотрафикка қарши кураш билан изоҳлаган. Юк машиналари Туркманистонни четлаб, Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон орқали юришга мажбур бўлган. Сентябрь ойи охирида Тошкентда бўлиб ўтган Тожикистон ва Туркия вакиллари учрашувидан сўнг туркман чегарачилари турк фураларини Тожикистонга ўтказишга рухсат бердилар. Орадан бир неча кун ўтиб туркман чегарасидан барча юк машиналарининг ўтишига рухсат берилди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги