16:19 msk, 20 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонлик сузувчилар Параосиё-2018 ўйинларида 11 та медални қўлга киритдилар

12.10.2018 09:17 msk

Фарғона

Olympic.uz сайти фотоси
Ўзбекистонлик спортчилар 11 октябрь куни Параосиё-2018 ўйинларидаги сузиш бўйича мусобақаларда турли қадр-қийматдаги 11 та медални қўлга киритдилар. Бу ҳақда мусобақа ташкилотчисининг расмий сайти хабар беради.

Ўзбекистонлик сузувчилар Ўзбекистоннинг умумий ҳамёнига тўртта олтин, тўртта кумуш ва учта бронза медалларини қўшдилар. Олий пробадаги медалларни Кирилл Панков (100 метр брасс), Ислом Асланов (100 метр баттерфляй), ва Шоҳсанам Тошпўлатова (100 метр брасс ва 100 метр баттерфляй) қўлга киритдилар. Шоҳсупанинг иккинчи поғонасига Кирилл Панков (100 метр баттерфляй), Музаффар Турсунхўжаев (100 метр брасс), Нигорахон Мирзоҳидова (100 метр брасс) ва Фотимахон Амилова (100 метр баттерфляй) кўтарилдилар. “Бронза” медалларига Дмитрий Хорлин (100 метр баттерфляй), Нигорахон Мирзоҳидова (100 метр баттерфляй) ва Фотимахон Амиловада (100 метр брасс) эгалик қилдилар.

Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар еттита мукофотни қўлга киритдилар. Олий пробадаги медаллар Дониёр Салиев (узунликка сакраш) ва Фахриддин Ҳамроевда (1500 метрга югуриш). “Кумуш” – Сафия Бурханова (диск улоқтириш), Мирана Сахатова (400 метрга югуриш) ва Иззат Турғунов (узунликка сакраш). Сабина Суханова (400 метрга югуриш) ва Муҳаммад Рихсимов (ядро улоқтириш) бронза медалларини қўлга киритдилар. Шунингдек, дзюдо бўйича эркаклар бронза ва аёллар кумуш медалларини ютиб олдилар.

III Параосиё-2018 ўйинлари Индонезия пойтахти Жакартада 6 октябрдан 13 октябргача бўлиб ўтади. Олдинроқ Индонезияда Осиё-2018 ўйинлари бўлиб ўтганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги