22:50 msk, 14 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Ислом Каримов ўғли билан ҳисоб-китоб қилишга тайёрлигини билдирди

11.10.2018 10:48 msk

Фарғона

Пётр Каримов. Zakon.kz сайтидан санаси кўрсатилмаган фотосурат
Ислом Каримов ўғли - Пётр Каримовнинг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясидан ишдан кетганидан сўнг унга компания номидан ҳужжатлари ва ҳисоб-китоб пулларини олиб кетиши мумкинлиги тўғрисида хабарнома берилган. Бу ҳақда миллий авиакомпаниянинг матбуот котибаси Зумрад Жалилова сўзларига таянган ҳолда Sputnik ахборот агентлиги хабар беради .

Котибанинг сўзларига кўра, Пётр Каримов МАКда 2004 йилдан 2017 йилгача ишлаган. У компания Бош вакилининг ёрдамчиси вазифасида ишлаган ва Меҳнат кодексига биноан ихтиёрий аризасига кўра ишдан бўшатилган. «Биз унинг ишдан бўшатилганлигига доир буйруқни топдик», — дейди Жалилова.

Куни кеча Пётр Каримовнинг ишдан кетишда тўлик пулларини олмаганлиги сабаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясини судга бергани ҳақида хабар тарқаганди. Ариза август ойи охирида қайддан ўтказилган, суд жараёни 24 октябрга белгиланган эди. Мазкур иш “Тўланмаган ойлик маошлари ва бошқа тўловларга доир меҳнат бахслари” номи билан тоифаланган.

Пётр Каримов — Ислом Каримов ва Наталья Кучманинг ўғли. 1966 йил апрель ойида туғилган. У иқтисод фанлари номзоди, Москва вилоятида истиқомат қилади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги