22:57 msk, 14 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон Тошкентдаги сув тозалаш ишларини 25 йилга француз компаниясига топширади

10.10.2018 15:19 msk

Фарғона

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парижга ташрифининг иккинчи кунида Елисей саройида Франция президенти Эммануэл Макрон билан музокаралар ўтказди. Ўзбекистон президенти сайтида музокаралар “ҳар томонлама маҳсулдор” дея баҳоланди ҳамда ушбу ташриф давомида битим тузилиши режалаштирилаётган ўнга яқин француз компаниялари санаб ўтилди. Франция оммавий ахборот воситалари ушбу битимлар характерини қайд эта туриб, сув етказиб бериш ва тозалаш, ахлат утилизацияси, энергетика ва транспорт хизматларига ихтисослашган Veolia компанияси билан 25 йил муддатга тузиладиган шартномани алоҳида урғуламоқда. Бу компания чорак аср давомида Тошкентда сувни тозалаш билан шуғулланмоқчи.

Компания билан Тошкентдаги канализация (ичимлик ва оқинди) сувларни тозалаш бўйича “бўлғуси шартномани” тайёрлаш учун ўзаро ҳамфикрлик меморандуми имзоланди. Қиймати 1,5 млрд еврога тенг 25 йиллик шартнома 2019 йилнинг биринчи ярмида кучга кириши кутилмоқда. Бу ҳолатда Veolia ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш ҳамда оқинди сувларни тозалаш мосламаларини бошқаради, Тошкентдаги канализацияни такомиллаштириш ҳамда тармоқни замонавийлаштиришга киритилаётган инвестицияларнинг мониторинги билан шуғулланади, дейлади француз компаниясининг баёнотида.


Шавката Мирзиёева Франциядаги энг йирик компаниялари раҳбарлари билан бирга. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотоси

Ўзбекистон президенти администрацияси пресс-релизида қайд этилишича, Франция ривожланиш агентлиги билан бирга ўтказилган бизнес-форум якунлари бўйича умумий қиймати 600 млн еврга тенг инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастур имзоланди. Бундан ташқари, қатор француз компаниялари билан лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда, уларнинг орасида Airbus SE авиасозлик, Total нефтегаз, Vinci қурилиш, Франциядаги энг йирик Orano (олдинги номи Areva) саноат компаниялари, Total Eren энергетика, Fives Stein технологик, Rungis озиқ-овқат концернлари, Bouygues саноат гуруҳи, ва бошқалар бор.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги