23:35 msk, 14 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Параосиё-2018 ўйинларида бешта олтин медални қўлга киритдилар

09.10.2018 09:32 msk

Фарғона

Фото Оlympic.uz
Имкониятлари чекланган ўзбекистонлик енгил атлетикачилар 8 октябрь куни Индонезия пойтахти Жакартада ўтаётган Параосиё-2018 ўйинларида бешта олтин медални қўлга киритдилар. Бу ҳақда мусобақа ташкилотчиларининг расмий сайти хабар бермоқда.

Ўзбекистон жамоасидан Камолахон Абдуллаева (узунликка сакраш), Сафия Бурханова (ядро улоқтириш), Розияхон Эргашева (найза улоқтириш), Александр Шевченко (найза улоқтириш), Ҳусниддин Норбеков (ядро улоқтириш) олтин медалларни қўлга киритдилар, Сабина Суханова 200 метрлик масофага учинчи бўлиб етиб келди.

Шу куни ўзбекистонлик спортчилар 100 метрли масофага эркин сузиш бўйича бешта мукофотни қўлга киритдилар. Ислом Асланов ва Фотимахон Амилова олтин медални қўлга киритдилар, Музаффар Турсунхўжаев ва Шоҳсанамхон Тошпўлатова кумуш медалга эга бўлишди ва Дмитрий Хорлин “Бронза” медалини ютиб олди.

Бир кун олдин ўзбекистонлик сузувчилар тўртта медални қўлга киритдилар. Эркин сузиш бўйича 400 метр масофада Дмитрий Хорлин ва Шоҳсанамхон Тошпўлатова олтин медалларни қўлга киритдилар, Ислом Асланов ва Фотимахон Амилова кумуш медалга сазавор бўлдилар.

Дзюдочилар тўртта мукофотни қўлга киритдилар. Параосиё ўйинларининг олтин медаллари Шерзод Намозов (60 килограммгача вазнда) ва Ўткиржон Ниғматовда (-66 кг). “Кумуш” – Лобар Ҳуррамовада (-48 кг), “Бронза” – Севинч Салаевада (-52 кг).

Шунингдек, пауэрлифтингда 55 килограммгача бўлган вазнда Ўзбекистон учун олтин медални Рўза Қўзиева қўлга киритди.

Шундай қилиб, икки кун давом этган мусобақалар давомида ўзбекистонлик спортчилар 20 та мукофотни қўлга киритиб (12 та олтин, бешта кумуш ва учта бронза), Параосиё-2018 ўйинларининг медал зачетида учинчи ўринни эгалладилар. Жамоалар бўйича биринчи ўринни 66 та медал билан Хитой (34/15/17), иккинчи ўринни 27 та медал билан Жанубий Корея (14/8/5) эгаллаб келмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги