Ўзбекистоннинг Россиядаги янги элчиси ўз фаолиятини бошлади

Дипломатлар Россия-Ўзбекистон алоқалари, РФ президентининг 18 октябрга тайинланган Ўзбекистон сафарига тайёргарлик бориши тўғрисида фикр алмашдилар. Бундан ташқари, улар бўлажак Россия-Ўзбекистон саммити доирасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга доир имзоланадиган ҳужжат лойиҳаларини муҳокама қилдилар.
Асадов 2018 йил февралда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абулазиз Комиловнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Бунга қадар у мамлакат Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари, 2017 йилгача Ўзбекистоннинг Кореядаги элчиси вазифаларида ишлаган. У, шунингдек, Сенатнинг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хориж инвестицияси ва туризм бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.