16:23 msk, 20 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Шавкат Мирзиёев матбуот котибини ишдан олди

04.10.2018 13:11 msk

Фарғона

Комил Алламжонов Ўзбекистон президенти матбуот котиби лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда «Газета.uz"нинг давлат раҳбари маъмуриятидаги ахборот манбаси хабар қилади. Алламжоновнинг ишдан кетганлиги сабаби номаълум.


Комил Алламжонов ва Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон ташрифида. Facebookдаги Алламжонов фотосурати

Шунингдек, Алламжонов президент администрацияси раҳбари ўринбосари лавозимидан ҳам озод этилган. Алламжонов 2017 йил декабрда президент матбуот котиби этиб тайинланган эди.

Бунга қадар у ФВВ матбуот хизматида ишлаган, 2009 йилдан Давлат солиқ қўмитаси матубот хизматини бошқарган, ДСҚ раисининг матубот котиби бўлган.

Комил Алламжонов 1984 йили Тошкентда туғилган, 2006 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, 2010 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У 34 ёшда.

Алламжонов Avtotest автомактаби, «Солик инфо» газетаси, Milliy TV телеканали, бухгартерлик фаолиятини автоматлаштириш ВЕМ дастури асосчиси ҳисобланади. У қатор китоблар муаллифи, «Олтин қалам» мукофоти лауреатидир. UzMetronom, маълумотига кўра, «Солик инфо» газетасига обуна ишлари ишбилармонларга режасиз текширувлар ўтказиш таҳдиди орқали амалга оширилган.

Мирзиёевнинг аввалги матбуот котиби Асаджон Хўжаев ҳам бир йилга етмай ишлаган. У 2017 йили март ойида ушбу лавозимга тайинланган ва беш ойдан сўнг ишдан олинган. “Фарғона” манбаларига кўра, унинг ишдан кетишига “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг телекўрсатувларда ёритилиши сабаб бўлган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги