16:51 msk, 20 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Буюк Британия Гулнора Каримовага тегишли активларни ҳибсга олиш ниятини билдирди

04.10.2018 11:24 msk

Фарғона

Гулнора Каримова. Rferl.org сайти фотоси
Буюк Британия ўз ҳудудида мавжуд бўлган Гулнора Каримова активларини ҳисбга олишини билдирди. Бу ҳақда 3 октябрь куни Serious Fraud Office (SFO, фирибгарлик ишларига қарши кураш бюроси) хабар берди.

SFO Лондон Олий судига Буюк Британия ҳудудида Гулнора Каримова ва унинг турмуш ўртоғи Рустам Мадумаров томонидан коррупция пуллари эвазига сотиб олинган учта объектни ҳибсга олиш тўғрисида даъво аризасини берди.

2017 йили республика Бош прокуратураси Ўзбекистон биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш қўзғатилганини эълон қиларкан, Каримова дунёнинг 12 та мамлакатида кўчмас мулкларга эга экани, жумладан Буюк Британияда 4,2 млн фунт пул маблағи, Лондонда қиймати 22,9 миллион фунтга тенг уй, квартиралар ва виллага эга экани айтилган. Ўзбекистон ҳукумати 12 мамлакатнинг мутасадди органларига Гулнора Каримовага тегишли активларни ҳисбга олиш қарорини юборган. Бундан икки йил олдин Франция суди Гулнора Каримова мулкларини ҳисбга олиш борасида қарор чиқарганди. 2012 йил Швейцария Каримовага тегишли 800 млн франкдан ортиқ ($910 млн.дан ортиқ) пул маблағларини ҳибсга олганди. 2015 йили АҚШ қатор давлатлардан Гулнора Каримовага тегишли $1 млрд суммадаги активларни музлатиб қўйишни сўраб мурожаат қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда батафсил “Гулнора Каримова” рукнидаги материалларда ўқишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил январида Гулнора Каримованинг ўғри Ислом Каримов Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўраган. У онасига нисбатан жиноий ишлар қўзғатилганидан бери Лондонда яшаб келади. Куни-кеча Гулнора Каримовани қизи Имоннинг Лондонга учиб боргани маълум бўлди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги