Ўзбекистон ва БАА қиймати $1 млрд бўлган тўғридан-тўғри инвестициялар фондини тузадилар

Битим Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-БАА бизнес форуми доирасида имзоланди.
Хабарда қайд этилишича, бизнес форум якунлари бўйича тижорий ва турар-жон қурилиши, қайта тикланувчи энергетика ҳамда инвестицион ҳамкорлик соҳаларида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Абу-Даби Тараққиёт фонди Самарқанд шаҳрида савдо маркази ва халқаро меҳмонхона қуриш, Ўзбекистон ва Абу-Даби ССПлари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Masdar (AbuDhabi Future Energy Company PJSC) қайта тикланувчи энергия манбалари, шамол ва қуёш электр станциялари қурилиши соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришди.
Форумда Ўзбекистонга ташриф буюрган Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Иброҳим ал-Маҳмуд бошчилигидаги 40 кишилик БАА делегацияси иштирок этди. .
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда БАА капитали иштирокидаги 100 га яқин корхона тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари, мева-сабзавот маҳсулотлари консервалари, ювиш воситаларини ишлаб чиқариш, полиграфия саноати, улгуржи савдо ва бошқа соҳаларда фаолият кўрсатмоқда.