23:31 msk, 14 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Москва рейсларини «Домодедово» дан «Внуково» аэропортига кўчиради

03.10.2018 13:38 msk

Фарғона

Внуково аэропорти. Аэропорт матбуот хизмати фотоси
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 28 октябрдан барча Москва рейсларини «Домодедово» аэропортидан «Внуково»га кўчиради. Бу ҳақда 3 октябрь куни миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар беради.

Рейслар жадвали ўзгармаган, парвозлар Boeing ва Airbus самолётларида амалга оширилади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» — Ўзбекистондаги ягона йўловчиларни ташувчи авиакомпаниядир. У 1992 йили ташкил топган. Компания республикада 12 та аэропортга эга. 2018 йили ҳукумат авиакомпанияни хусусийлаштириш ниятини маълум қилди.

МАК маҳаллий ва дунёнинг 40 дан зиёд шаҳарлари бўйлаб авиапарвозларни уюштиради. Жумладан, — России, Белоруссия, АҚШ, Италия, Германия, Франция, Латвия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Таиланд, БАА, Хитой, Япония, Малайзия, Корея, Сингапур, Туркия, Исроил, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон мамлакатлари билан ҳаво алоқалари ўрнатилган. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Москвага - Тошкент, Термиз, Урганч, Наманган, Қарши, Бухоро, Навоий, Андижон ва Фарғона шаҳарларидан рейслар уюштирган.

«Внуково» халқаро аэропорти — Москванинг энг қадим аэропортларидан бири саналади. Аэропорт, жумладан, 60 йилдан ортиқ давр мобайнида Россия раҳбарияти, Россияга келаётган чет эл давлат раҳбарлари ва ҳукуматига хизмат қилади. 2017 йил аэропорт 18,1 миллион йўловчига хизмат кўрсатган. “Внуково” ҳар йили Россия ва хориж авиакомпанияларининг 170 мингдан ортиқ рейсларига хизмат кўрсатади.

«Внуково» аэропорти Москва шаҳридан 28 км узоқликда жойлашган. Аэропорт билан Киев, Боров ва Минск шосселари боғланган. «Внуково»га Юго-Западная, Тропарево, Румянцево, Саларьево метро бекатларидан қатнайдиган автобусларда бориш мумкин. Шунингдек, Киев вокзалидан аэропортга ҳар соатда аэроэкспресс поезди қатнайди . Йўл вақти 35 дақиқадан иборат.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги