16:21 msk, 20 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

2019 йили Тошкентда хусусий тиббиёт олий таълим муассасаси очилади

02.10.2018 14:15 msk

Фарғона

Шартнома имзоланиши. AKFA Medlineнинг Facebookдаги фотоси
2019/2020 ўқув йилида Тошкентда Халқаро тиббиёт университети ўз ишини бошлайди. Бу борада кўптармоқли AKFA Medline тиббиёт маркази ва Гачон (Жанубий Корея) тиббиёт университети ўртасида шартнома имзоланди.

Ўқиш олти йил давом этади, дарслар инглиз тилида олиб борилади. Корея томони янги университетни дарсликлар ва дастурлар билан таъминлайди. Ўқиш неча пул бўлиши ҳозирча номаълум, лекин маҳаллий ОТМларга кўра қимматроқ бўлиши аниқ.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 10 та хориж ОТМ филиаллари фаолият юритади. Улар иқтисод, молия, бизнес, менежмент, иқтисодий ҳуқуқ, инженер-техник ва гуманитар соҳаларда кадрлар тайёрлайди. Бугунги кунда Ўзбекистонда 11 та тиббиёт соҳасида ОТМ бор.

2017 йил декабрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда 11 мингдан ортиқ шифокорлар етишмаслигини айтганди. Мутахассислар етишмаслиги туфайли ҳукумат 2018 йил январдан вилоятлардаги вакант жойларга тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчиларини юборди. Ўшанда хусусий тиббий муассасалар сонини кўпайтириш, хориждан мутахассисларни жалб қилиш, четдаги ўзбекистонликларни ватанга чорлашга қарор қилинганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги