16:22 msk, 20 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Турклар Ўзбекистонда $500 млн эвазига шамол электр станциясини қуриб берадилар

02.10.2018 09:28 msk

Фарғона

Туркиянинг ETKO CO ENERJI A.S. компанияси Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида шамол электр станциясини қуришни режалаштирмоқда, дея хабар беради ЎзА. Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, ушбу инвестициявий лойиҳанинг умумий қиймати 500 млн долларга тенг.


Бойсун манзараси. Varandej.livejournal.com фотоси

Айни пайтда хорижлик шериклар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқармоқда. Станция 2020 йилда эксплуатацияга топширилиши режалаштирилган. “Бу ерда 600 мВт. электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўладиган йирик лойиҳа фойдаланишга топширилгач, Бойсун ва Шеробод туманларидаги истеъмолчиларни муқобил электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш сифати янада ошади, энергия узилишларига тўлиқ чек қўйилади. 100 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади”, - дея ёзади ЎзА.

Ўтган йил май ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2017-2021 йилларга қайта тикланувчи энергетикани тобора ривожлантириш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларида энергия самарадорлигини ошириш чоралари дастури тўғрисида” қарори чиқди. Ҳужжатда Тошкент вилоятида қуввати 750 кВт бўлган мамлакатдаги биринчи шамол энергия мосламаси қурилишининг лойиҳаси сўнгги босқичга етиб келди, деб қайд этилганди.


Шамол электростанцияси. Snim.net сайти фотоси

Президентнинг 2018 йил 19 июль қарорида шамол энергиясидан фойдаланувчи иккита объект қайд этиб ўтилган. Туркия компаниясининг Сурхондарёда амалга оширадиган лойиҳасидан ташқари, Навоий вилоятининг Заравшон шаҳрида 2019-2022 йилларда Германиянинг Siemens компанияси билан бирга қуввати 100 МВтга тенг шамол электростанцияси қурилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳанинг қиймати 100 млн долларни ташкил этади.

Ўзбекистон шунингдек, қуёш энергиясидан ҳам фойдаланади. Жорий йилнинг июль охирида Канаданинг SkyPower Global компанияси Самарқанд вилоятида қуёш электростанцияларининг қурилишини бошлаётгани хабар қилинганди. Кейинроқ республика расмийлари Навоий вилоятида ҳам қуёш электростанциясининг қурилишини режалаштирилган.

“Ўзбекэнерго” акционерлик жамиятининг маълумотига кўра, мамлакат аҳолиси томонидан электр энергиясини истеъмол қилиш ҳажми йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Мисол учун, 2000 йилда бир оила бир ойда ўртача 114 кВт/соат истеъмол қилган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 25.9% га ўсиб 160 кВт/соатни ташкил этди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги