23:24 msk, 14 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қарши шаҳрида ресторанда ўтказилган тўйда 70 дан ортиқ одамлар овқатдан заҳарланганлар

01.10.2018 11:40 msk

Фарғона

Gazeta.uz сайти фотоси
Қаршида 70 киши овқатдан заҳарланиш оқибатида шифохонага ётқазилган. Уларнинг барчаси 27 сентябрь куни «Бахтли оила» тўйхонасида бўлиб ўтган тўй маросимидан сўнг ўзларини ёмон ҳис қилганлар. Заҳарларганларнинг 60 нафари аёл ва қизлар бўлган, деб хабар беради «Газета.uz».

Ўзбекистон ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, 28 ва 29 сентябрь кунлари Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 23 киши «ўткир гастроэнтерит» ташҳиси билан ётқизилган.

Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасида махсус штаб тузиб, 150 дан ортиқ санэпидназорат ва оилавий поликлиникалар ходимларини мазкур тўйда иштирок этган одамларнинг уйларига текширувга юборган. Улар 42 нафар одамнинг озиқ-овқатдан заҳарланганини аниқлаганлар. Уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.

Ресторанда олиб борилган текширувлар маҳсулотларни қайта ишлаш учун алоҳида хона йўқлиги, идишларни ювиш учун шароит яратилмагани, тез айнийдиган маҳсулотларни сақлайдиган совутгичларнинг етишмаслигини аниқлаган. Тўй маросими учун салатлар уйда тайёрланган, уй эгасининг бундай ишлар учун рухсатномаси бўлмаган. Бу инсон маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан бешта кам иш ҳақи миқдорида (921.500 сўм ёки $114) жарима солинган.

Жорий йилнинг 31 март куни Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида ҳам тўйда одамлар ёппасига заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқаганди. Унда 55 нафар одам шифохонага ётқизилган. Жабрланганлар “Бахт уйи” ва “Дилдора” ресторанида тамадди қилганлар. Иккала ресторанга “Истиқлол” хусусий кафеси салатларни тайёрлаб, етказиб берган. 30 март куни қўшни Қирғизистонда ҳам шундай воқеа юз беради. “Ала-Тоо” ресторанида ўтказилган тўй маросимида 173 та одам овқатдан заҳарланади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги