06:41 msk, 12 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Декабрда «Россия темир йўллари» компанияси Қозон-Тошкент йўналиши бўйлаб янги поезд қатновини йўлга қўяди

28.09.2018 15:17 msk

Фарғона

Қозон вокзалидаги поезд. РТЙ матбуот хизмати фотоси
2018 йил декабрь ойидан Қозон ва Тошкент шаҳарларини боғловчи поезд йўналиши ишга туширилади. Бу ҳақда “Россия темир йўллари” очиқ акциадорлик жамияти сайтида хабар берилган.

№303/304 поезди Татаристон ва Ўзбекистон пойтахтлари бўйлаб ҳаракат қилади. Поезд Саратов областининг Дружинино шаҳарчасидан ўтади.

Татаристон президенти Рустам Минниханов ўтган йили Қозон - Олма-Ота йўналиши бўйича поезд қатнови ишга тушгандан кейин, Ўзбекистон пойтахти билан ҳам шундай қатновни тиклаш вазифасини қўйди ва бу борада ўзбек томони билан келишув имзоланди.

Бугунги кунда Тошкентдан Қозон шаҳрига самолётда учиб бориш мумкин, лекин мазкур шаҳарлар ўртасида тўғридан-тўғри поезд қатнови йўқ эди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанисияга қарашли самолётларда Қозонгача чипта нархи 4 декабрь ҳолатига кўра - 13.370 рубль ($206) туради. Поездга келсак, Poezda.biletyplus.ru қидирув агрегаторига кўра, Тошкент-Саратов ва Саратов-Қозон йўналиши бўйича энг арзон плацкарт вагонларидаги чипта нархи 8.114 рубль ($125) туради ва йўлга уч кун- у 11 соат вақт кетади. Ушбу йўлни икки соатга қисқартирган ҳолда Москва орқали бориш мумкин ва бунда чипта нархи йўловчига 12.440 рублга ($191) тушади.

Ўзбекистоннинг кўпчилик меҳнат муҳожирлари Россияга бориб ишлашда Татаристонни танлайдилар. Ўтган йил Татаристон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция масалалари бошқармаси статистика маълумотларини эълон қилди. Унга кўра, 2016 йилга нисбатан республикага келаётган чет эл фуқароларнинг сони 17 фоизга ошган ва миқдор 127 минг кишини ташкил этган. Уларнинг 53 фоизини ўзбекистонликлар ташкил этган.

Жорий йилнинг март ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бухоро-Мискен бўйлаб янги темир йўлини ишга туширилганини маълум қилди. Бу йўл Россиянинг Саратов ва Волгоград шаҳарларига борадиган ўзбекистонликлар учун йўл вақтини икки соатга қисқартиради.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги