16:22 msk, 20 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкент йўлларида ўрнатилган камералар камари тақилмаган ва телефонда гаплашаётган ҳайдовчиларни қайд этишни бошлади

21.09.2018 13:51 msk

Фарғона

Uznews.uz сайти фотоси
1 сентябрдан бошлаб Тошкентнинг 115 та чорраҳасида ўрнатилган кузатув камералари йўл ҳаракати қоидасига доир иккита эмас, еттита қоидабузарликни қайд эта бошлади. Бу ҳақда Тошкент ИИБнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради «UzNews.uz».

Агар авваллари камера тақиқланган светофордан ўтган ва тезликни оширган ҳайдовчиларни қайд этаётган бўлса, эндиликда бу рўйхатга яна бешта қоидабузарлик қўйилган. Булар - машинани ноўрин ерда тўхтатиш, хавфсизлик камарини тақмаслик, қарши йўлга чиқиш, пиёда йўлакчасида пиёдаларни қўйиб юбормаслик ҳолатларидир.

Қоида бузганлик ҳолатида маъмурий қоидабузарлик баённомаси тузилиб, у қоидабузар манзилига юборилади. Жарималар энг кам иш ҳақи миқдорида (ЭКИҲ) ўлчанади. Жорий йилнинг июль ойидан энг кам иш ҳақи 184.000 сўмни ташкил этади (аввали – 172.240 сўм бўлган).

Камар тақилмаганлик учун (125 модда,1қ.) – 0,2 ЭКИҲ (36.860 сўм ёки $4,6), телефонда гаплашганлик учун (128-1 модда.1қ.) ва светофорнинг ўтишни ман этган чироғидан ўтганлик учун (128-4 модда, 1қ.) – ЭКИҲ икки баробари (368.600 сўм ёки $46), машинани ноўрин жойда тўхтатиш учун (ст.128-6 ч.1) – ЭКИҲ 3 баробарида (552.900 сўм ёки $69) жарима солинади.

Қарши йўлга чиққанлик учун (128-5 модда,2қ.) ЭКИҲ 10 баробарида (1.843.000 сўм ёки $230 га яқин), пиёдалар йўлакчаларида юрганлик учун (128 модда,1) – 0,5 ЭКИҲ (92.150 сўм ёки $12), тезликн оширганлик учун (128-3 модда,1-3қ.) ЭКИҲнинг 1 дан 10 баробаригача жарима солинади.

Тошкентнинг 115 та чорраҳасидаги видеокамералар 2017 йил 15 мартидан ишлай бошлаган. Бу йўл ҳаракати хавфсизлигига катта ижобий таъсир кўрсатди. Режага кўра, яна 280 та чорраҳага камералар ўрнатилади.

2018 йилдан Тошкент йўл патруль хизмати ходимларига қоидабузарликни қайд этадиган қўл радарларидан фойдаланиш тақиқланди. Улар “Ўзбекистон почтаси”нинг Тошкент фиилиалидаги маълумотларни қайд этиш марказига контактсиз техник воситалар орқали маълумот беришлари мумкин. Бу инспекторларнинг қоида бузган ҳайдовчилар билан “тил топишмаслиги” учун кўрилган чорадир.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги